АсосийЖамият

Тошкент метросида поезд яна тўхтаб қолди

Бунга юзага келган носозлик сабаб бўлган.

'Тошкент метросида поезд яна тўхтаб қолди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда "Ўзбекистон" бекатидаги ҳаракат таркиби бузилиб қолгани тўғрисидаги хабарлар тарқалди.

“Тошкент метрополитени” ДУК расмий маълумотига кўра, бугун соат 08:48 да "Ўзбекистон" бекатидан  техник жиҳатдан носозлик кузатилган. Хавфсизлигини таъминлаш мақсадида электропоезд машинисти томонидан барча йўловчилар бекатга туширилган. Юзага келган носозликни аниқлаш ҳамда бартараф этиш мақсадида ҳаракат таркиби текширув йўлаги томон ҳаракатлантирилган. Шундан сўнг, орадан 3 дақиқа вақт ўтиб, ортдан келган поезд бекатдаги йўловчиларни олиб манзиллари томон олиб кетган.

 Ҳозирги вақтда йўналишдаги поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда.

"Келтирилган ноқулайликлар юзасидан узр сўраймиз”, дейилади хабарда.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Самарқандни ривожлантириш бўйича таклифларни тинглади'ning rasmi

    Жамият 20.11.2024 22:38

    Президент Самарқандни ривожлантириш бўйича таклифларни тинглади

    Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуши фаровонлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

    'Тошкентда қалбаки 9 000 долларни 5 000 долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди'ning rasmi

    Жамият 20.11.2024 20:45

    Тошкентда қалбаки 9 000 долларни 5 000 долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди

    "Валютчик"ка нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

    '"Тошкент халқаро аэропорти"нинг учиб келиш зали кенгайтирилмоқда'ning rasmi

    Жамият 20.11.2024 20:06

    "Тошкент халқаро аэропорти"нинг учиб келиш зали кенгайтирилмоқда

    Реконструкция ишлари келгуси йилнинг май ойида якунланиши режалаштирилган.

    'Сирдарёда 5 млрд сўмдан ортиқ газ ўғирлаган цех аниқланди'ning rasmi

    Жамият 20.11.2024 19:26

    Сирдарёда 5 млрд сўмдан ортиқ газ ўғирлаган цех аниқланди

    Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

    'Абдулла Арипов бош вазир бўлди'ning rasmi

    Жамият 20.11.2024 18:54

    Абдулла Арипов бош вазир бўлди

    Президентнинг Абдулла Ариповни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига тайинлаш тўғрисидаги фармони эълон қилинди.