АсосийЖамият

Ўзбекистонда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар сони ҳар 100 минг аҳолига ҳисоблаганда 68 нафарни ташкил этмоқда

Бу кўрсаткич Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар орасида энг паст даражада ҳисобланади.

'Ўзбекистонда  жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар сони ҳар 100 минг аҳолига ҳисоблаганда 68 нафарни ташкил этмоқда'ning rasmi

 

Тошкент шаҳрида "Гендерга сезгир жазони ижро этиш муассасалари бошқаруви стратегиялари: илғор тажриба ва асосий муаммолар" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси ва Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти билан ҳамкорликда 2023-2024йилларда ЕХҲТ лойиҳаларини Ўзбекистон Республикасида амалга ошириш бўйича тасдиқланган “Йўл харитаси” доирасида ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказининг матбуот хизмати хабар қилди.

Тадбирда асосий эътибор ёпиқ турдаги муассасалар бошқарувида гендер тенгликни таъминлаш, халқаро тажриба ва илғор ёндашувлардан фойдаланиш орқали инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш масалаларига қаратилди. Шунингдек, Норвегия ва Ўзбекистон ўртасида ёпиқ муассасалар бошқаруви истиқболларини муҳокама қилиш ва соҳадаги мавжуд муаммолар юзасидан мулоқотни мустаҳкамлаш алоҳида диққат марказида турди.

Давра суҳабатида Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ҳамда жазони ижро этиш муассасалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирнинг очилишида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси вазифасини бажарувчи Зилке Клёвер ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти муҳим топшириқлар бўйича инспектори Бурхонхўжа Акромов сўзга чиқди.

Хусусан, А.Саидов сўнгги вақтларда маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кенгайтириш орқали уларни содир этган жиноятдан чин кўнгилдан пушаймон бўлиши ва жамиятнинг муносиб вакили сифатида шакллантиришга эришилаётганини таъкидлади. Маҳкумларга сайлаш, пенсия таъминоти ва ижтимоий суғурта олиш, касб эгаллаш, таълим олиш ва сифатли тиббий ёрдамдан фойдаланиш каби ҳуқуқлар берилганига эътибор қаратди.

Маҳкумларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга оид сўнгги ислоҳотлар ҳақида сўз борганда, замон талабларига жавоб бермайдиган 4 та колония, жумладан, аҳоли орасида салбий ном топган “Тоштурма” ва “Жаслиқ” колонияларининг тугатилганини қайд этиш лозим. Шу билан бирга, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар қўлланилган шахсларни соғлом ижтимоий ҳаётга йўналтириш мақсадида 2019 йил 1 январдан бошлаб пробация фаолияти йўлга қўйилди.

Бугунги кунда мамлакатимиздаги жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар сони ҳар 100 минг аҳолига ҳисоблаганда 68 нафарни ташкил этади. Бу кўрсаткич Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар орасида энг паст даражада бўлиб, инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ислоҳотлар натижасидир.

Ўз навбатида, З.Клёвер Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳимояси ва гендер тенгликни таъминлаш йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди. У маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва инсонпарвар муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни ҳам мамнуният билан қайд этди. Шунингдек, у айни йўналишдаги ислоҳотлар ЕХҲТ томонидан доимо қўллаб-қувватланиши ва соҳага илғор халқаро тажрибаларни жорий этишнинг муҳимлигигаэътибор қаратди.

Б.Акромов маҳкумларни ижтимоий ҳаётга қайта мослаштириш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги амалий чоралар ҳақида маълумот бериб, тергов ҳибсхоналари ва ёпиқ турдаги колонияларда адвокатлар учун алоҳида 69 та хона ташкил этилганини билдирди. Омбудсман ва Бизнес-омбудсман бундай муассасаларга ҳеч қандай тўсиқсиз кириш имкониятига эга бўлгани қайд этилди.

Тадбир давомида соҳадаги хорижийтажриба ҳам муҳокама қилинди. Бредтвейт қамоқхонаси ва тергов ҳибсхонасининг бошлиғиДорис Баккен аёллар қамоқхоналарини бошқариш бўйича Норвегия тажрибасини тақдим этди.

Д.Баккен аёллар учун гендерга сезгир хизматлар, тайёргарлик дастурлари ва соғлиқни сақлаш хизматлари каби элементлар қандай қилиб аёлларни қамоқдан сўнг ижтимоий ҳаётга муваффақиятли қайтаришга ёрдам беришини тушунтирди. Норвегиядаги аёллар қамоқхонасида амалга оширилаётган тадбирлар, ўқитиш ва маслаҳат бериш жараёнларининг аҳамияти ва самарадорлиги ҳақида атрофлича сўз юритди.

Бундан ташқари давра суҳбатида жазони ижро этиш колонияси бошлиғи Гулрух Каримова Ўзбекистондаги аёллар қамоқхоналарини бошқариш сиёсати, амалиёти ва муаммоларига бағишланган тақдимот ўтказди. У аёллар қамоқхоналарида яратилган таълим олиш, касб эгаллаш ва психологик ёрдам олиш имкониятлари ҳамда реабилитация дастурлари ҳақида сўзлаб, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларга ҳам батафсил тўхталди.

Муҳокамаларда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказидиректори ўринбосари Дилноза Муратова,Халқаро жазони ижро этиш жамғармаси вакили,қамоқхоналарни ислоҳ қилиш ва инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро маслаҳатчи Азамат Шамбилов каби экспертлар қатнашди.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Янги ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланиши маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият 01.12.2024 22:47

    Янги ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланиши маълум бўлди

    "Ўзгидромет" прогнозларини эълон қилди.

    'Энди ўзбекистонликлар Хитойга 30 кун визасиз саёҳат қилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият 01.12.2024 18:25

    Энди ўзбекистонликлар Хитойга 30 кун визасиз саёҳат қилиши мумкин

    Ўзбекистон ва Хитой ўртасида визасиз саёҳат қилиш битими имзоланди.

    'Байрамда ўзбекистонликлар неча кун дам олади?'ning rasmi

    Жамият 01.12.2024 17:58

    Байрамда ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

    Конституция муносабати билан неча кун дам олиниши маълум бўлди.

    'Самарқандда қабристондан ноёб даҳма ва қабртош топилди'ning rasmi

    Жамият 01.12.2024 13:32

    Самарқандда қабристондан ноёб даҳма ва қабртош топилди

    Даҳма ва қабртош "миллий рўйхат"га киритилиши мумкин.

    'Мавсум мавзуси: Тошкентда уйида "пақилдоқ" сақлаган шахс қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 01.12.2024 13:24

    Мавсум мавзуси: Тошкентда уйида "пақилдоқ" сақлаган шахс қўлга тушди

    "Пақилдоқ"ларнинг умумий қиймати 650 млн сўмдан ортиқ.

    'Ўнлаб ўзбекистонликлар Абу-Дабига киритилмади'ning rasmi

    Жамият 01.12.2024 12:57

    Ўнлаб ўзбекистонликлар Абу-Дабига киритилмади

    Улар ҳуқуқлари бузилганини даъво қилмоқда.