АсосийЖамият

Россияда ўзбекистонликлар ЙТҲга учради

Уч киши воқеа жойида ҳалок бўлди.

'Россияда ўзбекистонликлар ЙТҲга учради'ning rasmi

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни эрталаб соат 04:00 ларда Пенза вилоятидаги М-5 федерал трассанинг 738 км да Ўзбекистон фуқаролари иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Афсуски, бунинг оқибатида уч киши воқеа жойида ҳалок бўлди. Улардан бири Ўзбекистон фуқароси, икки нафар шахснинг Ўзбекистон фуқаролигига мансублиги аниқланмоқда, дея хабар қилади Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси.

Шунингдек, 2 нафар фуқаро турли тан жароҳати билан Пенза вилояти Кузнеск туманлараро шифохонаси жойлаштирилган.

"Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Жабрланган фуқароларимизга тез орада соғайиб кетишини тилаб қоламиз. Ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси назоратига олиниб, тегишли мувофиқлаштириш ишларни бўйича жойига чиққан ҳолда ташкиллаштирилмоқда.

Маҳаллий масъул ваколатли органлар билан ҳалок бўлганларни Ватанга қайтариш ишларини амалга ошириш, шунингдек, жабрланганларга тиббий муолажа кўрсатилишини Бош консулхона ўз назоратига олган", дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 08.12.2024 19:57

    Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    "Tracker-2", "Matiz" ва автобус иштирокида содир бўлган ЙТҲда жабрланганлар шифохонага олиб кетилган.

    '-15 даража совуқ ва қор'ning rasmi

    Жамият 08.12.2024 18:49

    -15 даража совуқ ва қор

    Айни пайтда "Қамчиқ" довонида ҳаво ҳарорати -15 даражагача пасайди

    'Президент Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади'ning rasmi

    Жамият 08.12.2024 14:31

    'Агар қор ёғса... (фоторепортаж)'ning rasmi

    Жамият 08.12.2024 13:24

    Агар қор ёғса... (фоторепортаж)

    darakchi.uz Ўзбекистондаги илк қорни фотосуратларга муҳрлади.

    'Умра зиёратини лицензиясиз ташкил қилганларга жиноят иши очилди'ning rasmi

    Жамият 08.12.2024 08:20

    Умра зиёратини лицензиясиз ташкил қилганларга жиноят иши очилди

    Махсус лицензияга эга бўлмасдан Умра зиёрати учун фуқаролардан маблағ ундирган шахслар тергов қилинмоқда.