АсосийЖамият

Онлайн-НКТ чекларини таҳрирлаш муддати 1 декабргача узайтирилди

Солиқ қўмитаси маълумотлар базасидаги фискал чеклар ва жисмоний шахсларнинг 80 терабайт ҳажмдаги маълумотлари янги серверларга миграция қилинди.

'Онлайн-НКТ чекларини таҳрирлаш муддати 1 декабргача узайтирилди'ning rasmi

Солиқ қўмитаси матбуот хизматм хабарига кўра, жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга кўрсатиладиган электрон хизматлар айни пайтда белгиланган тартибда иш фаолиятида. 

Шу билан бирга, дастурий таъминотнинг янгиланган версиясига ўтиш, маълумотлар базасини оптималлаштириш, хато ва такрорланишларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумотларни кўчириш жараёнида солиқ тўловчилар учун ноқулайликларни камайтириш, маълумотларнинг сақланиши ва хавфсизлигини таъминлаш вазифаси қўйилган. 

Шу мақсадда шахсий кабинетда чекларни таҳрирлаш имконияти 8 ноябргача чекланди, шунингдек, бу даврда ахборот тизимлари ва электрон хизматларда қисқа муддатли узилишлар бўлган бўлиши мумкин.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, барча солиқ тўловчиларга октябр ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги суммаларни таҳрирлаш (қолган барча маълумотларни таҳрирлаш чекланмаган) муддати 1 декабрга қадар узайтирилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонлик боксчи қизлар Осиё чемпионатини тўққизта медаль билан якунлашди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:19

    Ўзбекистонлик боксчи қизлар Осиё чемпионатини тўққизта медаль билан якунлашди

    Таиландда ўтаётган Осиё чемпионатида аёллар ўртасидаги беллашувлар якунланди.

    'Президент Тошкент вилоятида ердан фойдаланишда имкониятлар ишга солинмаётганлигини танқид қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:48

    Президент Тошкент вилоятида ердан фойдаланишда имкониятлар ишга солинмаётганлигини танқид қилди

    Бекобод ва Оҳангарон шаҳарлари, Оққўрғон, Чиноз, Пискент туманларида қайта ишлаш даражаси жуда пастлиги таъкидланди.

    'Суриядаги вазиятни ёритаётган ўзбекистонлик шахсга қидирув эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:31

    Суриядаги вазиятни ёритаётган ўзбекистонлик шахсга қидирув эълон қилинди

    Ҳалқаро террорчилик ташкилотига аъзо Худоёр Нуриддиновга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

    'Долларнинг расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:30

    Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Алишер Муратов Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари этиб тайинланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:40

    Алишер Муратов Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари этиб тайинланди

    У аввал Бизнесни ривожлантириш банкида бошқарув раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаганди.