АсосийЖамият

“Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси ифлосланишини олдини олиш бўйича тезкор чоралар кўриш зарур”

Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар ҳавоси ифлосланиши билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш учун тизимли равишда депутатлик ва жамоатчилик назоратини олиб боради.

'“Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси ифлосланишини олдини олиш бўйича тезкор чоралар кўриш зарур”'ning rasmi

Сўнгги вақтларда Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ёмонлашиб бораётгани барчани бирдек хавотирга солмоқда. Жумладан, куни кеча Ҳаво сифати индекси (АҚИ) бўйича жаҳон рейтингида пойтахтимиз яна дунёдаги ҳавоси ёмонлашган шаҳарлар рўйхатида қайд этилди.

Таҳлилларга кўра, йирик шаҳарларимизда атмосфера ҳавосининг ёмонлашувида энг кўп зарарли ташламалар турғун манбалар ва транспорт воситаларининг улуши юқори ҳисобланади. 

Шу ўринда айтиш керакки, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг энергия ресурсларига бўлган талаби ортиши натижасида углеводородлардан, жумладан, кўмир ёқилғисидан фойдаланиш ҳажмларини ўсиш тенденсияси кузатилмоқда. 

Бугунги кунда Тошкент шаҳри атрофида 1314 гектар майдонда 631 та иссиқхона фаолият юритаётгани, уларнинг 60 фоизи кўмирдан, баъзан эса резина шиналар ва бошқа ёнувчи воситалардан фойдаланаётганини инобатга олсак, шаҳар ҳавосининг ёмонлашувида иссиқхоналарнинг ҳам зарари катта, дейиш мумкин. 

Шунингдек, ҳавонинг ифлосланишига кўплаб саноат корхоналарида ускуналарнинг маънан эскиргани ва аксарият корхоналар замонавий филтрлар ўрнатиш ишлари етарли даражада амалга оширилмаётганлиги сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Экологик партияси атмосфера ҳавоси ифлосланишига оид ҳар қандай ҳолатдан хавотирда эканини билдиради ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Бош прокуратура томонидан бу муаммога қарши тезкор чоралар кўриш зарурлигини таъкидлайди ва белгиланган тартибда депутатлик сўровини киритади. 

Партиямизнинг Сайловолди дастурида саноат корхоналари, транспорт воситалари, умуман, атмосфера ҳавосини ифлослаётган барча манбаларни ҳисобга олган ҳолда, 2030 йилга қадар иссиқхона газлари эмиссиясини 65 фоизга қисқартириш, атмосфера ҳавосига чиқарилаётган зарарли газлар миқдорини 2 баробарга камайтириш, жамоат транспортини электробуслар ҳисобидан ривожлантириш мақсадини қўйганмиз.

Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар ҳавоси ифлосланиши билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш учун тизимли равишда депутатлик ва жамоатчилик назоратини олиб боради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда 5 та машина ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият 28.11.2024 22:00

    Тошкентда 5 та машина ЙТҲга учради

    Ҳолат бўйича расмий маълумот берилди.

    'Банклар балансига олинган иссиқхона, қайта ишлаш цехлари, музлаткичли омборларни тажрибали тадбиркорларга бериш таклиф қилинди'ning rasmi

    Жамият 28.11.2024 19:01

    'Тошкент вилоятида ўқитувчи ўқувчини калтаклади'ning rasmi

    Жамият 28.11.2024 18:54

    Тошкент вилоятида ўқитувчи ўқувчини калтаклади

    Ҳолатга Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирилди.

    'Ўзбекистонда 8 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 28.11.2024 18:48

    'Интенсив боғ ва токзорлар тайёр ҳолда тадбиркорларга берилиши белгиланди'ning rasmi

    Жамият 28.11.2024 18:31

    Интенсив боғ ва токзорлар тайёр ҳолда тадбиркорларга берилиши белгиланди

    Шунингдек, келгуси йили “шок” усулида музлатиш, озуқа қўшимчаси тайёрлаш бўйича 50 та лойиҳа ишга туширилади.