АсосийСиёсат

Сайланган депутатлар орасида аёллар неча фоизни ташкил этади?

Рақамлар очиқланди.

'Сайланган депутатлар орасида аёллар неча фоизни ташкил этади?'ning rasmi

27 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар жараёни очиқлик, ошкоралик ва шаффофлик асосида ўтказилди.

Сайлов қонунчилигидаги ўзгаришларга кўра, бу галги сайловда номзодларнинг 40 фоизи аёллардан иборат бўлиши лозимлигига оид норма номзод кўрсатиш давомида таъминланди.   

Сайловнинг якуний натижаларига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига янгидан сайланган депутатларнинг 38 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Бу Ўзбекистон тарихида энг юқори кўрсаткич бўлди. Аввалги чақириқда аёл депутатлар 32 фоизни ташкил этган эди. Демак, бу сафар ушбу кўрсаткич 6 фоизга кўп.   

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар)лар Кенгашларига сайлов натижаларига кўра, янги сайланган депутатларнинг 32,6 фоизи хотин-қизларни ташкил қилди.   

Бундан ташқари, сайланган депутатлар орасида мамлакатимизда яшаётган бошқа миллат вакиллари ҳам бор. Улар 12,7 фоизни ташкил қилади.   

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистоннинг Туркманистондаги янги элчиси тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат 29.11.2024 09:34

    Ўзбекистоннинг Туркманистондаги янги элчиси тайинланди

    Равшанбек Алимов бунга қадар Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси вазифасида ишлаган.

    'Италия элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлади'ning rasmi

    Сиёсат 27.11.2024 09:16

    Италия элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлади

    Элчи Агостино Пинна билан хайрлашув учрашуви ўтказилди.

    'Дунёда 2000 йилдан бошлаб оналар ўлими учдан бир қисмга камайди'ning rasmi

    Сиёсат 26.11.2024 09:25

    Дунёда 2000 йилдан бошлаб оналар ўлими учдан бир қисмга камайди

    Ўзбекистон делегацияси "Пекин+30" шарҳи бўйича Осиё-Тинч океани вазирлар конференциясида иштирок этди

    'Солиқ соҳасида Америка компаниясининг илғор  технологиялари ўрганилади'ning rasmi

    Сиёсат 25.11.2024 11:01

    'Ўзбекистон—Хитой ўртасида виза тартиби янада эркинлаштирилиши кутилмоқда'ning rasmi

    Сиёсат 25.11.2024 09:25

    Ўзбекистон—Хитой ўртасида виза тартиби янада эркинлаштирилиши кутилмоқда

    Хитойнинг виза сиёсати, икки мамлакат фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш хусусида фикр алмашилди.

    'Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Нидерландияда ҳам элчи этиб тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат 22.11.2024 07:46