АсосийДунё

Испанияда уч кунлик мотам эълон қилинди

Кучли ёмғир сабаб юзага келган тошқиндан ҳалок бўлганлар сони ошиб бормоқда.

'Испанияда уч кунлик мотам эълон қилинди'ning rasmi

Испанияда кучли ёмғир оқибатида сув тошқинлари юзага келди. Сўнгги хабарларга кўра, қурбонлар сони 70дан ошган. Яна бедарак йўқолганлар бор.

Маҳаллий ОАВга кўра, Валенсиядаги Манисес аэропортининг учиш-қўниш йўлаги сув остида қолди. Ҳозирда камида 10 та рейс бекор қилинган, яна 12 та рейс бошқа аэродромга йўналтирилган.

Тошқинлар сабабли кўчаларда машиналар сузиб юрганини ҳам кўриш мумкин.

Мамлакат Вазирлар Маҳкамаси кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар учун расмий мотам эълон қилишга қарор қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар