АсосийДунё

Россияда боғча ва мактабларда янги вирус тарқалмоқда

Россиянинг бир қатор вилоятлари аҳолиси инфекциянинг тарқалишида Туркияда бўлиб қайтган рус сайёҳларини айблаган.

'Россияда боғча ва мактабларда янги вирус тарқалмоқда'ning rasmi

Россиянинг Краснодар ўлкаси, шунингдек, Москва ва Владимир вилоятларидан болалар боғчалари ва мактаблардаги болаларнинг Коксаки вируси билан касалланганлиги ҳақида Роспотребнадзорга тез-тез хабарлар келиб тушмоқда.

Юқоридаги вилоятлар аҳолиси инфекциянинг тарқалишидан шикоят қилиб, бунда Коксакини Туркиядан олиб келиши мумкин бўлган рус сайёҳларини айблаган.

“Роспотребнадзор ҳудудларда Коксаки вируси аниқлангани ҳақидаги хабарлардан сўнг мактаб ва боғчаларда эрталабки филтрлаш тартиб-қоидаларининг бажарилишини назоратга олди”, дея хабар берди департамент матбуот хизмати.

Филтрлар иситма, йўтал, бурун оқиши ва шу каби касаллик белгиларини текширишни ўз ичига олади. Агар улар аниқланса, бола тузалиб кетгунга қадар жамоадан ажратилади.

“Роспотребнадзор боласида касалликнинг клиник белгилари бўлган ота-оналарнинг эътиборини дарҳол тиббий муассасага мурожаат қилишга қаратади”, дейилади хабарда.

Идора, шунингдек, касалликларнинг олдини олиш учун шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш зарурлигини эслатиб ўтган.

  • Коксаки — бу иситма ва тошма пайдо бўлиши билан тавсифланган касаллик тури. Унинг манбаи фақат одам, хусусан, касал ёки соғлом ташувчи ҳисобланади. Кўпинча мазкур вирус сув, озиқ-овқат, ифлос ўйинчоқлар ва қўллар орқали ёш болаларга таъсир кўрсатади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россияда чет эл фуқаросининг рақамли профили яратилмоқда'ning rasmi

    Дунё 01.12.2024 13:41

    Россияда чет эл фуқаросининг рақамли профили яратилмоқда

    Бугундан бошлаб Россияга кириш ва чиқишда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун биометрик маълумотларни тақдим этиш бўйича эксперимент бошланди.

    'Сербия бункерлар сонини кўпайтирмоқчи'ning rasmi

    Дунё 01.12.2024 13:22

    Сербия бункерлар сонини кўпайтирмоқчи

    Мамлакат президенти ядровий уруш хавфи ҳақида гапирди.

    'Ким Чен Ин Россияни қўллаб-қувватлашга ваъда берди'ning rasmi

    Дунё 30.11.2024 21:53

    Ким Чен Ин Россияни қўллаб-қувватлашга ваъда берди

    У Украинадаги ҳужумларда Ғарбни айблаган.

    'Хитойдаги энг катта чўл дарахт билан ўраб олинди'ning rasmi

    Дунё 30.11.2024 12:39

    Хитойдаги энг катта чўл дарахт билан ўраб олинди

    Бунинг учун қарийб 50 йил вақт кетди.

    'Россия Ғарб билан урушга тайёрланмоқда'ning rasmi

    Дунё 29.11.2024 14:26

    Россия Ғарб билан урушга тайёрланмоқда

    Мамлакат Европада ўз таъсирини кенгайтириши мумкин.

    'Шойгу қайси давлатлар Россия ядровий соябони билан ҳимояланганлигини маълум қилди'ning rasmi

    Дунё 29.11.2024 08:30

    Шойгу қайси давлатлар Россия ядровий соябони билан ҳимояланганлигини маълум қилди

    Сал аввал Путин янгиланган ядровий доктринани тасдиқлаган эди.