АсосийЖамият

Самарқандда ва Андижонда “права” ҳамда сертификат олиб бермоқчи бўлганлар қўлга тушди

Автомактаб ўргатувчиси ва “Ватанпарвар” ҳисобчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

'Самарқандда ва Андижонда “права” ҳамда сертификат олиб бермоқчи бўлганлар қўлга тушди'ning rasmi

Сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси расмийлаштириб бериш ва сертификат олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди. 

Департаментнинг Булунғур тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “G.H.” автомактаби ўргатувчи устаси Ғ.Қ. фуқаро А.Р.га автомактабда ўқимасдан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериши эвазига 600 АҚШ долларини олиб, унга сохта гувоҳнома расмийлаштириб берганлиги аниқланиб, Ғ.Қ. томонидан 100 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Департаментнинг Шаҳрихон тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Ватапарвар” ташкилотининг туман бўлими ҳисобчиси Ш.Х. фуқаро Г.А.га ҳайдовчилик гувоҳномасини олиши учун ўқув курсида ўқиганлиги тўғрисида сертификат олиб бериши эвазига 5,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар