АсосийСаломатлик

Гриппдан сўнг организм қанча вақтда тикланади?

Ҳозир бу мавзу кўпчилик учун долзарб.

'Гриппдан сўнг организм қанча вақтда тикланади?'ning rasmi

Сабаби, куз-қиш мавсуми — гриппга чалиниш ҳолатлари кўпаядиган давр. Қолаверса, ушбу касалликнинг симптомларидан кўра асоратлари хавфлироқ, дейди Тошкент шаҳар 4-сон юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Шахло Исамухаммедова.

Шу боис иситма меъёрлашиб, йўтал ва бурун оқиши тўхтагач, касалликдан тўлиқ тузалдим, деб ўйлаш — янглиш хулоса. 

Негаки, гриппнинг ўткир босқичидан сўнг жисмоний ва руҳий толиққан, сувсизланган ҳамда кўп қувват йўқотган организмнинг тикланиш даври бошланади. Бу вақтда танада ҳолсизлик, чарчоқ ва заифлик кузатилади. 

Таҳлилларга кўра, гриппнинг енгил шаклида организм тахминан етти-ўн кун ичида тикланади. Хасталикнинг ўрта оғир босқичида бу муддат ўн-ўн тўрт, баъзан 21 кунгача чўзилади. Гриппнинг оғир шаклини тўлиқ енгиб, қувватга кириш учун эса уч ой вақт керак.

Бу ҳар кимда ҳар хил кечади. Тикланиш муддати беморнинг касаллик бошланишидан аввалги иммунитети ҳолатига боғлиқ. Чунки вирус сурункали хасталикларни қўзғатиб юбориши мумкин. 

Бундан ташқари, грипп асоратлари нафақат отит ва синусит, балки вирусли пневмония, менингит, юрак ишемик касалликлари, бронхиал астма ва сурункали бронхитни ҳам келтириб чиқариши мумкин.

Бу, вирусларга қарши курашиш натижасида иммунитет заифлашиб, ички аъзолар фаолияти бузилиши билан изоҳланади. Шунингдек, хасталик чоғида инфекциялар туфайли асаб тизими зарарланади. Оқибатда бемор тўлиқ оёққа турганидан кейин ҳам токсинларнинг мияга таъсири узоқ давом этади. 

Шу сабабли бемор ҳолсизлик, жиззакилик, бош оғриғи, уйқу бузилиши, хотира сусайиши ва иш қобилияти пасайишидан азият чекади.

Ўз навбатида, муолажа жараёнида фойдаланилган дори-дармонларнинг жигар, буйрак ва овқат ҳазм қилиш тизимига айрим ножўя таъсирлари сезилиши эҳтимоли мавжуд. 

Шу туфайли гриппдан тузалган беморларга жисмоний фаоллик ва стрессдан сақланиш, иммунитетни мустаҳкамлаш, тўғри овқатланиш,  витамин терапияси, ичак микрофлорасини тиклашга қаратилган дори-дармон муолажаcи, массаж ва физиотерапия машқлари тавсия этилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни'ning rasmi

    Саломатлик 01.12.2024 09:11

    Бугун – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни

    Ҳозир дунёда ОИВ инфекциясини юқтирган қарийб 40 млн нафар бемор бор. Улар сони йилига 1,5 млн кишига ортяпти.

    'Ер юзи аҳолисининг қарийб ярми оғиз бўшлиғи касалликларидан азият чекмоқда'ning rasmi

    Саломатлик 28.11.2024 13:29

    Ер юзи аҳолисининг қарийб ярми оғиз бўшлиғи касалликларидан азият чекмоқда

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, оғиз бўшлиғи патологиялари — юқумли бўлмаган касалликларнинг энг кенг тарқалган турларидан.

    'ЖССТ маймун чечагига қарши иккинчи вакцинани тасдиқлади'ning rasmi

    Саломатлик 25.11.2024 14:10

    'ЖССТ зудлик билан вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган касалликлар рўйхатини эълон қилди'ning rasmi

    Саломатлик 11.11.2024 12:23

    ЖССТ зудлик билан вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган касалликлар рўйхатини эълон қилди

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тезкор равишда янги вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган 17 та патоген рўйхатини тақдим этди.

    'Инфарктдан сўнг юрак фаолиятини самарали тиклаш йўли топилди'ning rasmi

    Саломатлик 05.11.2024 14:14

    Инфарктдан сўнг юрак фаолиятини самарали тиклаш йўли топилди

    Ҳозирча тадқиқот жониворларда ўтказилган.

    'Юқумли касалликка чалинган беморларнинг электрон мониторинги ишга туширилди'ning rasmi

    Саломатлик 29.10.2024 17:48

    Юқумли касалликка чалинган беморларнинг электрон мониторинги ишга туширилди

    Анъанавий ахборот алмашиниш тизимида маълумотларнинг йиғилиш, қайта ишлаш ва жавоб чораларининг жойларга кўрсатма орқали етказиш 12 соатдан 48 соатгача вақт олар эди.