1

АҚШда вентиляция қувурига тиқилиб қолган ўғри қўлга олинди

ДУНЁ 06.12.2016, 12:34
Теглар: Жиноят
АҚШда вентиляция қувурига тиқилиб қолган ўғри қўлга олинди

АҚШ полицияси ресторанга вентиляция орқали ўғриликка кирмоқчи бўлиб, тиқилиб қолган жиноятчини қўлга олди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Воқеа Нью-Йорк штатининг Рочестер шаҳрида рўй берди. Маҳаллий аҳоли вентиляция тизимидан эшитилаётган эркак чинқириғини эшитиб, полицияни, полиция эса эркакни қувурдан чиқариб олиш учун ёрдамга ўт ўчирувчиларни чақирди.

Маҳаллий ўт ўчирувчилар бошлиғи ўринбосарининг сўзларига қараганда, вентиляция қувури ресторан ошхонаси томон торайиб борганлиги сабабли ўғри қувурга тиқилиб қолган. У 17 йиллик хизмати давомида илк маротаба бундай воқеага гувоҳ бўлаётганлигини маълум қилди.

Жиноятчи жиддий жароҳат олмади, у қувурдан чиқариб олингандан кейин биринчи ёрдам кўрсатилиб, қамоққа олинди. У бинога ноқонуний равишда кирганликда, безориликда ва ўғрилик қуролларини олиб юрганликда айбланди.

Шарҳлар

Жиззахда 39 ёшли эркак хотинини уриб ўлдирди (видео)

07.09.2022, 12:07

Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт...
Наманганда 21 ёшли йигитни қотилига айланган блогерга нисбатан қамоқ жазоси тайинланди

10.01.2022, 21:58

Наманганда 150 минг сўм эвазига Instagram саҳифасидаги обуначиларини кўпайтириш ортидан икки блогер ўртасида келиб чиққан келишмовчилик қотиллик билан тугади.Қайд этилишича, ҳодиса Чуст туманида ўтган йилнинг...
Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди

10.08.2021, 17:29

Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар берди.Маълум бўлишича, Термиз тумани “Ш.Рашидов” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Илҳом 2021 йил 29 июнь куни...
Йилнинг 6 ойида ҳар 100 минг аҳолига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган

10.08.2021, 16:44

2021 йил 6 ойида ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган  матбуот анжуманидан махсус мухбиримиз Абдукарим Зарипов...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1