Саудия Арабистон Қироллигининг “Flyadeal” авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистон Қироллигиўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битимга асосан 2024 йил 14 ноябрда “Ўзавиация” агентлиги томонидан “Flyadeal” авиакомпаниясига Ўзбекистон Республикасига Жидда – Тошкент – Жидда, Мадина – Тошкент – Мадина ва Жидда – Наманган – Жидда йўналишларида мунтазам авиақатновларини амалга ошириш рухсатномаси расмийлаштириб берилди.
Парвозлар А320 ҳаво кемасида амалга оширилади.