АсосийЖамият

Марказий Осиё 2050 йилга бориб музликларининг учдан бирини йўқотиши мумкин

Тожикистондаги 14 мингдан ортиқ музлик минтақадаги сув ресурсларининг 60 фоизини таъминлайди.

'Марказий Осиё 2050 йилга бориб музликларининг учдан бирини йўқотиши мумкин'ning rasmi

Марказий Осиё 2050 йилга бориб музликларининг учдан бир қисмини йўқотиши мумкин. Бу ҳақда Тожикистон Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Баҳодур Шерализода CОP29 доирасида иқлим бўйича бўлиб ўтган панел муҳокамасида маълум қилди.

Тожикистонда 14 мингдан ортиқ музликлар мавжуд бўлиб, минтақадаги сув ресурсларининг 60 фоизини таъминлайди. Бу музликларнинг тез эриши бутун минтақанинг сув, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигига таҳдид солмоқда, деди Шерализода. У сўнгги 30-40 йил ичида республикада 1000 дан ортиқ музликлар эриб кетганини эслади.

Осиё тараққиёт банки президенти Масацугу Асакава, ўз навбатида, музликларни ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришга қаратилган ташаббусларга 7 йил давомида минтақага 3,5 миллиард доллар сармоя киритиш режаларини айтди.

Минтақавий ҳамкорлар, жумладан, Озарбайжон экология вазири Мухтор Бобоев музликларнинг эриши муаммосини ҳал қилишда ягона ёндашув муҳимлигини таъкидлади. Иқлим вазиятининг ёмонлашуви ва музликларнинг қисқариши сув танқислигига олиб келади ҳамда Марказий Осиё ва Кавказдаги қишлоқ хўжалиги ва экотизимларга салбий таъсир кўрсатади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Янгийўлда 5 туп дарахтни кесиб ташлаган шахс аниқланди'ning rasmi

    Жамият 15.11.2024 17:47

    Янгийўлда 5 туп дарахтни кесиб ташлаган шахс аниқланди

    У 2 туп қайрағоч ва 3 туп ёнғоқ дарахтини кесиш орқали табиатга 533 млн сўм зарар етказган.

    'Самарқандда диний экстремистик материалларни тарқатган 19 ёшли йигит қамалди'ning rasmi

    Жамият 15.11.2024 17:38

    Самарқандда диний экстремистик материалларни тарқатган 19 ёшли йигит қамалди

    Суд ҳукми билан унга 3 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    'Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди'ning rasmi

    Жамият 15.11.2024 17:13

    Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

    Бир гуруҳ етук уламолар, атоқли арбоблар, диний соҳа раҳбарлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда хорижий олимларга “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони топширилди.

    'Кўп квартирали уйларни бошқарувчи компаниялар томонидан асоссиз қарздорликлар ҳисобланаётганлиги маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият 15.11.2024 16:22

    Кўп квартирали уйларни бошқарувчи компаниялар томонидан асоссиз қарздорликлар ҳисобланаётганлиги маълум бўлди

    Кўп квартирали уйни бошқарувчи ташкилотлар фаолияти ўрганилганда шартномаларда қонундан ташқари асоссиз  шартлар белгиланганлиги аниқланди.