АсосийDunyo

Комадаги аёл эрининг сўзларидан кейин ўзига келди

Линданинг комага тушиб қолиши барча оила аъзолари учун даҳшатли воқеа бўлди, деб хабар берди “Nonbox.ru” нашри.

Стивен Своп онаси Линдани ҳушсиз ҳолда топди. 45 ёшли аёл 12 кун давомида комада ҳушсиз ётди, врачлар аёлга уланган ҳаёт билан таъминловчи аппаратни узиш учун оиласидагилардан рухсат сўради.

Линданинг тана аъзоларини бошқа одамларга кўчириб ўтказиш учун донорлик қилиш истагини билган фарзандлари ва турмуш ўртоғининг бир қарорга келиши қийин бўлди.

Линданинг кўзлари юмуқ бўлса-да, ёнига келиб, у билан видолашаётган фарзандларининг овозини эшитиб турди. У ҳатто врачларнинг ўзи ҳақидаги фикрларини ҳам эшитди. Эри унинг қулоғига “Сен курашишинг керак, кураш...”, деб шивирлади ва сўнгги бора бўса олиш учун энгашди. Шунда мўъжиза рўй берди, аппарат узилгандан кейин, аёл ўзига келди ва “мен курашаман”, деб кўзларини очди.

Ҳозирда аёл батамом соғайиб кетди, унинг айтишича, эрининг видолашув сўзлари уни ҳаётга қайтарган:

“Одам  ҳушдан кетди, дегани у эшитмаяпти, дегани эмас, – деди аёл. – Шунинг учун яқин инсонингиз бошига мушкул иш тушганда, қўллаб-қувватланг, ширин сўзларингизни аяманг, у сизни албатта эшитади!”

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар