АсосийЖамият

"Тошкент халқаро аэропорти"нинг учиб келиш зали кенгайтирилмоқда

Реконструкция ишлари келгуси йилнинг май ойида якунланиши режалаштирилган.

'"Тошкент халқаро аэропорти"нинг учиб келиш зали кенгайтирилмоқда'ning rasmi

Пойтахт аэропортини реконструкция қилиш доирасида қурилиш-монтаж ишларининг навбатдаги босқичи амалга оширилмоқда. Хусусан, учиб келиш залини кенгайтириш ишлари бошланди. Бу ҳақда "Узбекистан Airpots" хабар қилди.

Шу сабабли, залнинг чап томонидан йўловчиларнинг чиқиши тўхтатилади. Эндиликда учиб келганлар бинодан тўғрига қараб чиқишади. Қурилиш вақтида хавфсизликни таъминлаш учун вақтинчалик усти ёпиқ йўлак қурилади. Кутиб олувчилар зали одатдаги режимда ишлайди.

Лойиҳага кўра, бино фасадини олдинга суриш ҳисобига учиб келиш зали майдони 2500 кв.м га ошади. Ҳозирда мавжуд зал майдони 5300 кв.м. Ушбу босқич яна иккита багаж ленталарини ўрнатиш ва терминал ичида кутиб олувчилар учун кенг майдон яратишни ўз ичига олади.

Қайд этилишича, реконструкция Ишларини 2025 йилнинг май ойида якунлаш режалаштирилган. Сўнгра қурилиш ишларининг якуний босқичи бошланади, унда учиб кетиш ва келиш залларини бирлаштириш назарда тутилган.

"Бу эса ўз навбатида соатига 2400 йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга йирик ягона аэропорт мажмуасини яратиш имконини беради", дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда қалбаки 9 000 долларни 5 000 долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:45

    Тошкентда қалбаки 9 000 долларни 5 000 долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди

    "Валютчик"ка нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

    'Сирдарёда 5 млрд сўмдан ортиқ газ ўғирлаган цех аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:26

    Сирдарёда 5 млрд сўмдан ортиқ газ ўғирлаган цех аниқланди

    Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

    'Абдулла Арипов бош вазир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:54

    Абдулла Арипов бош вазир бўлди

    Президентнинг Абдулла Ариповни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига тайинлаш тўғрисидаги фармони эълон қилинди.

    'Фарғонада "Тез ёрдам" беморни шифохонага эмас, табибга олиб борди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:18

    'Тошкентдаги “Анҳор”да эркак кишининг жасади топилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:26

    Тошкентдаги “Анҳор”да эркак кишининг жасади топилди

    Бош прокуратура darakchi.uz’га воқеа тафсилотларини маълум қилди.