АсосийЖАМИЯТ

Тошкентдаги хонадонда ёнғин содир бўлди: бир кишининг жасади топилди

Ёнғин оқибатида хонадондаги уй жиҳозлари зарарланган. Шунингдек, воқеа жойида бир нафар фуқаронинг жасади аниқланган.

'Тошкентдаги хонадонда ёнғин содир бўлди: бир кишининг жасади топилди'ning rasmi

24 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, шу куни соат 01:33 да Тошкент шаҳар ФВББга Учтепа тумани Юсуф Саккокий кўчасида жойлашган турар жой мажмуасидаги хонадонлардан бирида ёнғин юз бергани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабар олингач, ёнғин-қутқарув экипажлари зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Олиб борилган ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 01:52 да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида хонадондаги уй жиҳозлари зарарланган. Шунингдек, воқеа жойида бир нафар фуқаронинг жасади аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва бошқа тафсилотларини аниқлаш мақсадида терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар