2023 йил бойлиги қарийб 120 миллиард долларга ошган америкалик тадбиркор ўз Илон Маск рекордини янгилади. Бу ҳақида Bloombergга таяниб, "zamon.uz" ёзмоқда.
Қайд этилишича, унинг бойлиги 348 миллиард долларни ташкил этиб, тарихий юксакликка эришди. Аввалги рекорд 340,4 миллиардни ташкил этганди, бу ҳам Маск томонидан 2021 йилнинг ноябрида ўрнатилганди.
Маълумот учун, Маскнинг энг яқин рақиби, Amazon асосчиси Жефф Безоснинг бойлиги 219 миллиард долларга тенг.
Маскнинг бойлиги ошиши унинг компаниялари, хусусан Tesla ва сунъий интеллект стартапи муваффақияти билан боғлиқ. Бундан ташқари, Трампнинг АҚШ президентлик сайловидаги ғалабаси бизнесменнинг муваффақияти ва компаниялари қийматининг ўсишида муҳим ролўйнаган. Маск Республикачи номзодини очиқ қўллаб-қувватлаган кам сонли бизнес раҳбарларидан бири эди.