АсосийЖамият

Алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва айланмаси мониторинг қилинади

Корхоналарда спирт ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш тизимини мониторинг ва назорат қилиш имконини берувчи ягона онлайн ахборот тизимига интеграция қилинмоқда.

'Алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва айланмаси мониторинг қилинади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПФ–84-сон Фармонида алкоголь ва тамаки ишлаб чиқариш соҳасини йил якунига қадар тўлиқ рақамлаштириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси томонидан ишлаб чиқариш корхоналарини интеграция қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, республикада мавжуд барча корхоналарда спирт ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш тизимини мониторинг ва назорат қилиш имконини берувчи ягона онлайн ахборот тизимига интеграция қилинмоқда.  

Бу билан истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ахборот тизими, хавфни таҳлил қилиш тизими, истеъмол ва техник этил спирти ташувчи автотранспорт воситалари ҳаракатини марказлаштирилган тарзда мониторинги ва назорати юритилади.

Натижада алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасини камайтириш ҳамда акциз солиғи тўловларини тўлиқ ҳисобга олиш имконияти оширилади.

Шунингдек, ишлаб чиқарувчи корхоналарга видеокузатув воситаларини ўрнатилиши юзасидан қўшимча талабномалар йиғилиб, зарур чоралар кўрилмоқда.


    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентдаги хонадонлардан бирида Янги йил байрамига аталган “пақилдоқлар” фош бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:16

    Тошкентдаги хонадонлардан бирида Янги йил байрамига аталган “пақилдоқлар” фош бўлди

    Салкам 25 минг дона пиротехника воситалари сақланаётганлиги аниқланган.

    'Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари тингланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:39

    Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари тингланди

    Солиқ қўмитаси Қурилиш вазирлиги иштирокида Қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи ва сотувчи тадбиркорлар билан учрашди

    'Ўзбекистонда йил бошидан буён 82 нафар фуқаро газ сабаб вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:20

    Ўзбекистонда йил бошидан буён 82 нафар фуқаро газ сабаб вафот этди

    Яна 80 киши эса турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

    'Ўзбекистонда "Шаффоф шаҳарлар" ва "Ҳалол туманлар" пайдо бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:22

    Ўзбекистонда "Шаффоф шаҳарлар" ва "Ҳалол туманлар" пайдо бўлади

    Коррупцияга қарши жорий этилаётган лойиҳа дастлаб Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани, Жиззах шаҳри ва Бухоро вилоятининг Вобкент туманида амалга оширилади.

    'Самарқандда ҳисобчи тадбиркорнинг 6,4 млрд сўм пулини қиморда ютқазиб қўйди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:17

    Самарқандда ҳисобчи тадбиркорнинг 6,4 млрд сўм пулини қиморда ютқазиб қўйди

    Ҳисобчи сохта маълумотларни расмийлаштириш орқали катта маблағни ўзининг номига очилган пластик карталарга ўтказиб олган.

    'Бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:02