АсосийЖамият

Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари қўшма лойиҳаларни ишга туширди

26 март куни Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Олий давлатлараро кенгаш йиғилишидан сўнг йирик кооперация лойиҳаларини ишга тушириш маросимида иштирок этди.

'Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари қўшма лойиҳаларни ишга туширди'ning rasmi

Давлат раҳбарлари жами 10 та қўшма лойиҳани бошлаб берди. Улар доирасида Тожикистонда мебель ва чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш, маиший техника ва тўқимачилик корхоналарини ташкил этиш режалаштирилган. Шунингдек, Тошкентда турар жой мажмуалари ва савдо объектлари қурилиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Фарғона вилоятида консерва маҳсулотлари, Андижон вилоятида сут маҳсулотлари ҳамда Сурхондарё вилоятида мева шарбатлари ва металл брикетлар ишлаб чиқариш қувватлари йўлга қўйилди.

Шунингдек, Янги Тошкентдаги кўчалардан бирига Душанбе шаҳри номи берилди.

Етакчилар мазкур лойиҳалар икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилишини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар