АсосийСИËСАТ

Саида Мирзиёева МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси билан учрашди

Суҳбатда миллий ядро энергетикаси инфратузилмасини ривожлантириш ва соҳада кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

'Саида Мирзиёева МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси билан учрашди'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси билан учрашув ўтказди. Суҳбатда миллий ядро энергетикаси инфратузилмасини ривожлантириш ва соҳада кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

Маълум қилинишича, Рафаэль Гросси Жиззах вилоятида атом электр станцияси қурилиши бошланишига бағишланган маросимда иштирок этиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Учрашув давомида томонлар МАГАТЭ билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди. Хусусан, миллий ядро энергетикаси инфратузилмасини яратиш, ядровий тиббиётни ривожлантириш ҳамда соҳа учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Саида Мирзиёева мазкур йўналишлардаги ҳамкорлик Ўзбекистонда атом энергетикасини хавфсиз ва самарали ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзиёев ва Тоқаев стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди'ning rasmi

    СИËСАТ 24.06.2026 13:49

    Мирзиёев ва Тоқаев стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

    Суҳбат давомида давлат раҳбарлари Ўзбекистон–Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

    'Саида Мирзиёева қизлар таълими ҳақида гапирди'ning rasmi

    СИËСАТ 23.06.2026 11:54

    Саида Мирзиёева қизлар таълими ҳақида гапирди

    Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева мамлакат олий таълим тизимида қизларнинг иштироки ортиб бораётганига эътибор қаратди.

    'Янги Наманганда IT-парк қурилишига тамал тоши қўйилди'ning rasmi

    СИËСАТ 23.06.2026 09:45

    Янги Наманганда IT-парк қурилишига тамал тоши қўйилди

    Давлат раҳбари тадбирда сўзга чиқиб, Янги Ўзбекистонда рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини жадал ривожлантириш, юқори даромадли иш ўринларини кўпайтириш ҳамда замонавий ишлаб чиқариш қувватларини яратиш давлат сиёсатидаги устувор йўналишлардан бири эканини таъкидлади.

    'Мирзиёева: Жамиятимизда коррупцияга асло ўрин қолмаслиги шарт'ning rasmi

    СИËСАТ 22.06.2026 16:18

    Мирзиёева: Жамиятимизда коррупцияга асло ўрин қолмаслиги шарт

    Саида Мирзиёева Президент Шавкат Мирзиёев адолатни инсонлар учун энг муҳим қадриятлардан бири сифатида кўп бор таъкидлаб келаётганини қайд этди.

    'Ўзбекистонда хусусий касбий таълим марказлари сони тўрт бараварга оширилади'ning rasmi

    СИËСАТ 22.06.2026 10:36

    Ўзбекистонда хусусий касбий таълим марказлари сони тўрт бараварга оширилади

    Президент Шавкат Мирзиёев хусусий касбий таълимни ривожлантиришга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

    'Саида Мирзиёева Қозоғистонга ташриф буюрди'ning rasmi

    СИËСАТ 21.06.2026 16:02

    Саида Мирзиёева Қозоғистонга ташриф буюрди

    Ташриф давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.