АсосийЖамият

Депутатлар 2025 йил учун Давлат бюджетини қабул қилди

Халқ вакилларининг қандай таклиф ва тавсиялари ҳисобга олинди?

'Депутатлар 2025 йил учун Давлат бюджетини қабул қилди'ning rasmi

Бугун, 3 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим молиявий ҳужжати – Давлат бюджетининг қабул қилиниши бўйича ҳужжат муҳокамаси бўлиб ўтди.

Мажлисда қонун лойиҳаси юзасидан Бош вазир ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. Қўчқоров маъруза қилган.

Дастлаб келгуси йил “Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан ушбу йўналишларга сарфланадиган маблағларнинг манзиллилига ва натижадорлигига эътибор қаратилган. Шунингдек, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, спорт ва иқтисодиёт соҳалари бўйича муҳокамаларда депутатлар томонидан кўтарилган масалаларга ойдинлик киритилган. Хусусан, айрим асосли таклифлар буджет ва солиқ тизимларини такомиллаштириш жараёнида инобатга олинадиган бўлган.

Депутатлар билдирган таклиф ва тавсияларни ҳисобга олган ҳолда қонун лойиҳасига бир қанча консептуал аҳамиятга эга бўлган ўзгартиришлар киритилмоқда.

ЎзЛиДеП фракцияси таклифи билан Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондига қўшимча 35,5 млрд. сўм маблағ ажратилиши белгиланмоқда.

“Миллий тикланиш” фракцияси таклифи билан кинематография соҳасини янги босқичга кўтариш учун қўшимча 40 млрд. сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда.

"Адолат" СДП фракцияси Омбудсман институтининг моддий-техника базасини яхшилаш бўйича берган таклифларини асосли деб топиб, қўшимча 3,1 млрд.сўм маблағ ажратиладиган бўлди.

ЎзХДП фракциясининг тавсияси билан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Миллий малака тизимини ривожлантириш институтини ташкил этиш харажатлари учун қўшимча 10,6 млрд. сўм маблағ ажратилиши белгиланди.

Экологик партияси фракцияси таклифи билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси учун қўшимча 100 млрд. сўм маблағ ажратилмоқда.

Бундан ташқари, фракция аъзоларининг таклифига кўра, Қорақалпоғистон Республикасида ўрмончилик соҳаси илмий-тажриба станциясини ташкил этиш харажатлар учун қўшимча 9,5 млрд.сўм маблағлар ажратиладиган бўлди.

Муҳокамаларга бой бўлган мажлисда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича депутатлар томонидан кўтарилган масалаларга Ҳукумат томонидан тузилган ишчи гуруҳ ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар масъул ходимлари томонидан ойдинлик киритилди.

Шунингдек, мажлисда депутатлар субсидиялар ва унинг натижадорлиги, буджет очиқлигини таъминлаш, буджет маблағлари устидан молиявий назорат тизимларини такомиллаштириш ҳамда тиббий суғуртани жорий қилиш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар билдиришган.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида буджет тақчиллиги чекланган миқдорининг ошиб кетишига йўл қўймаслик, Давлат буджети ва давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан қўшимча харажатларни амалга оширишда қонун талабларига қатъий риоя қилиш, давлат ташқи қарзининг ва давлатнинг шартли мажбуриятлари бўйича лойиҳада белгиланган чегарадан ошиб кетмаслик бўйича ҳукуматнинг ўз зиммасига олаётган мажбуриятлари депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тиббиёт муассасаларида 37 мингдан ортиқ фуқарога кафолатланмаган хизмат кўрсатилгани аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:06

    Тиббиёт муассасаларида 37 мингдан ортиқ фуқарога кафолатланмаган хизмат кўрсатилгани аниқланди

    Рақобат қўмитаси давлат тиббиёт муассасалари ва хусусий клиникалардаги ҳолатни ўрганди.

    'Тошкентдаги иккита мактабда “Гепатит А”аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:22

    Тошкентдаги иккита мактабда “Гепатит А”аниқланди

    Икки мактабда ҳам эпидемиологик суриштирув ва санитария назорати ўтказилган.

    'Тошкентда “Инсон ҳуқуқлари уйи” очилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:36

    Тошкентда “Инсон ҳуқуқлари уйи” очилди

    “Инсон ҳуқуқлари уйи”нинг фаолият бошлаши айни конституциявий норманинг рўёбга чиқарилиши билан боғлиқ йирик амалий тадбир ҳисобланади.

    'Бугун Ўзбекистонда туманли об-ҳаво бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:09

    Бугун Ўзбекистонда туманли об-ҳаво бўлади

    Ҳарорат 5-9 даража атрофида бўлади.

    'Тошкент халқаро аэропортида самолётларни қабул қилишга чекловлар жорий этилди'ning rasmi

    Жамият 03.12.2024 19:49

    'Оксфорддаги Ўзбекистонга оид хазиналар'ning rasmi

    Жамият 03.12.2024 19:22

    Оксфорддаги Ўзбекистонга оид хазиналар

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги делегация Оксфорд Ислом тадқиқотлари марказига ташриф буюрди.