АсосийЖамият

Тошкентда “Инсон ҳуқуқлари уйи” очилди

“Инсон ҳуқуқлари уйи”нинг фаолият бошлаши айни конституциявий норманинг рўёбга чиқарилиши билан боғлиқ йирик амалий тадбир ҳисобланади.

'Тошкентда “Инсон ҳуқуқлари уйи” очилди'ning rasmi

Тошкентда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг Ахборот-ресурс маркази негизида “Инсон ҳуқуқлари уйи” ўз фаолиятини расман бошлади. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг матбуот хизмати хабар қилди.

Шу муносабат билан Миллий марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан ҳамкорликда тантанали очилиш маросими ташкил этилди.

Тадбирга фаолияти инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқий нормаларни тарғиб қилиш билан боғлиқ бўлган халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, давлат органлари мутахассислари, етакчи экспертлар, илм-фан ва жамоат арбоблари – жами 100 нафар атрофидаги иштирокчи ҳозир бўлди. Бундан ташқари, “Инсон ҳуқуқлари уйи”нинг  очилиши тадбирини мамлакатимизнинг барча ҳудудлари марказларидаги кутубхоначилар онлайн кузатиб борди.

Қайд этилишича, дунё мамлакатлари Конституцияларида инсоннинг 110 дан ортиқ ҳуқуқи қайд этилган бўлса, бу ҳуқуқларнинг 90 таси янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мавжуд ва шу ҳуқуқлардан 40 таси янги конституциявий ҳуқуқлардир.

Шу маънода, “Инсон ҳуқуқлари уйи”нинг расмий асосда фаолият бошлаши айни конституциявий норманинг рўёбга чиқарилиши билан боғлиқ йирик амалий тадбир ҳисобланади.

Тантанали очилиш тадбирининг одатий анъанаси – лента қирқиш маросими ўтказилди. Ипак тасмани Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказидиректори Акмал Саидов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев, БМТнинг Ўзбекистондаги Доимий мувофиқлаштирувчиси Сабина Маҳл, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабоевабиргаликда қирқдилар.

 

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Халқаро атом энергияси агентлиги бош директорини қабул қилди'ning rasmi

    Жамият 04.12.2024 22:29

    Президент Халқаро атом энергияси агентлиги бош директорини қабул қилди

    Учрашувда амалий шерикликнинг янги йўналишларини илгари суриш истиқболлари атрофлича кўриб чиқилди.

    'Драматург ва ёш режиссёрлар учун мукофот таъсис этилади'ning rasmi

    Жамият 04.12.2024 21:52

    Драматург ва ёш режиссёрлар учун мукофот таъсис этилади

    Президент қарори билан театрларнинг аҳамиятини ошириш бўйича яна бир қатор шароитлар яратидмоқда.

    'Доллар курси бироз пастлади'ning rasmi

    Жамият 04.12.2024 16:21

    Доллар курси бироз пастлади

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Бир кунда пропаннинг биржадаги нархи деярли 4 фоизга ошди'ning rasmi

    Жамият 04.12.2024 14:30

    Бир кунда пропаннинг биржадаги нархи деярли 4 фоизга ошди

    2 декабрь куни суюлтирилган газ нархи 3,9 фоизга ошиб, бир тоннаси учун 7,7 млн сўмдан ортиқни ташкил этди.

    '84 нафар болага президент совғалари топширилди'ning rasmi

    Жамият 04.12.2024 14:16

    84 нафар болага президент совғалари топширилди

    “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан жойларда сектор раҳбарлари, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари, маҳалла “еттилик”лари ҳамда бошқа масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда байрам тадбирлари ташкил этилди.

    'Тошкентда автобусдаги аёлнинг юзига туфлаган эркакка суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

    Жамият 04.12.2024 13:21