АсосийСпорт

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиёда тенгсиз бўлди

Бу натижага Ўзбекистон терма жамоаси заҳира таркиби билан эришди.

'Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиёда тенгсиз бўлди'ning rasmi

Бугун қитъа биринчилигида эркаклар иштирокидаги финал баҳслари бўлиб ўтди. Кун давомида 10 нафар ўзбекистонлик боксчилар рингга кўтарилди. Улардан Шаҳзод Музаффаров ва Жасурбек Йўлдошевлар финалларида мағлуб бўлиб кумуш медалга эга чиқди. Қолган 8 нафар боксчи эса, рақибларидан бир бош устунлигини яна бир бор исботладилар.

Якунда Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида ҳам 8 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза билан яна бир бор тенгсизлигини исботлади. 

Ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:

Олтин медал:

-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев

-51 кг: Асилбек Жалилов

-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов

-63,5 кг: Адҳамжон Муҳиддинов

-67 кг: Мужибилло Турсунов

-71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев

-75 кг: Жавоҳир Умматалиев

-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев

Кумуш медал:

-54 кг: Шаҳзод Музафаров

-86 кг: Жасурбек Йўлдошев

Бронза медал:

+92 кг: Жаҳонгир Зокиров

Қайд этиш жоиз, ушбу натижа орқали Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистоннинг Парижга борган асосий жамоасини ҳам, Украинанинг кучли таркибини ҳам иккинчи заҳира таркиби билан доғда қолдирди. Жамоа нафақат Осиёда, балки, дунёда терма якка пешқадамлигини исботлашда давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Манчестер Сити” Фоден билан янги шартнома борасида музокара бошлайди'ning rasmi

    Спорт 21.11.2025 10:20

    “Манчестер Сити” Фоден билан янги шартнома борасида музокара бошлайди

    “Манчестер Сити” жамоа етакчиси Фил Фоден билан амалдаги шартномани узайтириш учун яқин кунларда музокара бошлаши кутилмоқда.

    '“Бу жамоа билан йўлим тугади”— Исломбек Исмоилов U-17 билан хайрлашди'ning rasmi

    Спорт 19.11.2025 12:54

    “Бу жамоа билан йўлим тугади”— Исломбек Исмоилов U-17 билан хайрлашди

    Исмоилов ўз мурожаатида 3 йиллик меҳнати, жамоа билан ўтган синов ва қувончларни эслаб ўтди.

    'Жуда ақлли ўйинчиларга эгаман — Каннаваро'ning rasmi

    Спорт 19.11.2025 08:02

    Жуда ақлли ўйинчиларга эгаман — Каннаваро

    Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Эронга қарши финалдан кейин жамоа ўйини, футболчиларнинг менталитети ва келгуси режалари ҳақида гапирди.

    'Ўзбекистон Италияга қарши ўйинда мағлубиятга учради'ning rasmi

    Спорт 18.11.2025 19:51

    Ўзбекистон Италияга қарши ўйинда мағлубиятга учради

    Шу тариқа бош мураббий Ислом Исмоилов шогирдларининг жаҳон чемпионатидаги иштироки якунланди.

    'Ўзбекистон бугун Эронга қарши финалда майдонга тушади'ning rasmi

    Спорт 18.11.2025 13:52

    Ўзбекистон бугун Эронга қарши финалда майдонга тушади

    Каннаваро шогирдлари Ал-Айнда халқаро турнир ғолиблиги учун курашади.

    'Португалия Роналду дисквалификацияси бўйича FIFA’га шикоят киритмоқчи'ning rasmi

    Спорт 17.11.2025 17:30

    Португалия Роналду дисквалификацияси бўйича FIFA’га шикоят киритмоқчи

    Португалия футбол федерацияси Криштиану Роналдунинг Ирландияга қарши ўйинда тўғридан тўғри қизил карточка олгани ортидан унинг ЖЧ–2026нинг илк ўйинида майдонга тушиши учун FIFAга расмий мурожаат тайёрламоқда.