1

Фарзандини боғчага жойлаштира олмаётган фуқаро халқ таълими вазирининг виртуал қабулхонасига мурожаат қилди

ЖАМИЯТ 09.12.2016, 09:54
Теглар: Бола
Фарзандини боғчага жойлаштира олмаётган фуқаро халқ таълими вазирининг виртуал қабулхонасига мурожаат қилди

Ҳар бир шахснинг бевосита ўзи ёки бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларга ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи Конституциямизнинг 35-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган. Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни бу борада муҳим ҳуқуқий асос бўлмоқда, деб ёзади ЎзА.  

Қибрай туманида яшовчи Шоҳида Эшмуродова беш ёшли қизи Чаросни тумандаги 47-махсус мактабгача таълим муассасасига жойлаштира олмаётгани, неча маротаба мурожаат қилсада, унга рад жавобини беришаётганидан шикоят қилиб ариза ёзган. 

– Вазирнинг виртуал қабулхонаси ишга туширилганини эшитиб, хурсанд бўлиб кетдим, – дейди Ш.Эшмуродова. – Таълим тизимидаги камчилик ва нуқсонлар энди барҳам топади, деб умид қиламан. Шикоятим икки кун ичида ўрганилиб, қизим ушбу мактабгача таълим муассасасига жойлаштирилди. 

– Давлат органларига веб-сайт орқали мурожаат йўллаш қулай усул ҳисобланади, – дейди Учтепа туманидаги 238-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Гавҳар Абдуллаева. – Мен ҳам вазирнинг виртуал қабулхонасига чет тили фани ўқитувчилари учун ташкил этилган 72 соатлик махсус дарслар бўйича савол йўлладим. Қисқа муддатда соҳа мутахассисларидан тегишли жавоб олдим. 

Наманган вилоятида яшовчи М.Давлатова ўғли ўқиётган синфда дарслик масаласида етишмовчиликлар бўлаётгани, математика фанига оид дарсликнинг камлиги туфайли боласининг фанни ўзлаштириш кўрсаткичи пасайиб кетаётганидан шикоят қилган. Бу мурожаат ҳам вазирлик мутасаддилари томонидан ўрганилиб, тегишли чора кўрилган. 

Халқ таълими вазирлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолатини тубдан ислоҳ этиш, мурожаатлар билан ишлаш сифатини яхшилаш, самарадорлигини оширишда www.uzedu.uz виртуал қабулхонаси айни муддао бўлди. 10-06 рақамли “ишонч телефони”, info@xtv.uz электрон почта манзили орқали мурожаат қилиш ва қисқа муддат ичида ўз саволларига жавоб олиш имконияти ҳам яратилди.

Шарҳлар

ЛИВИЯЛИК ЭРКАК ҲАММА ЮЗ ЎГИРГАН, БЕДАВО ДАРДГА ЧАЛИНГАН 80 НАФАР БОЛАНИ АСРАБ ОЛДИ

12.07.2017, 12:30

Калифорнияда яшовчи 62 ёшли ливиялик Муҳаммад Бзик 20 йил мобайнида бедаво дардга чалинган 80 нафар болани боқиб олди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Муҳаммаднинг сўзларига қараганда,...
​ОЛМАОТА ПОЛИЦИЯСИ БОЛАНИ ЮКХОНАГА ЖОЙЛАШТИРГАН МАШИНА ҲАЙДОВЧИСИНИ ЖАЗОЛАДИ

12.07.2017, 11:19

Олмаота полицияси болани юкхонага жойлаштирган машина ҳайдовчисини қидирмоқда, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Нашрнинг хабар беришича, болани машина юкхонасига жойлаштирган "Фольксваген" автомашинаси ҳайдовчиси қонунбузарликка йўл қўйгани...
​ИТАЛИЯЛИКЛАР ОСТОНА ШАҲРИДА ЎТКАЗИЛГАН EXPO-2017 КЎРГАЗМАСИДА 2 ЁШЛИ БОЛАНИ УНУТИБ ҚОЛДИРИШДИ

12.07.2017, 09:53

Чет эллик оила Остона шаҳрида ўтказилган EXPO-2017 кўргазмаси ҳудудида 2 ёшли болани унутиб қолдиришди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Эр-хотин кўргазмадан чиқиб кетгандан кейин болани унутиб...
​ТЎЛОВИ € 100 000 БЎЛГАН ДУНЁНИНГ ЭНГ ҚИММАТ МАКТАБИ ЎҚУВЧИЛАРИ ҚАНДАЙ ЯШАШАДИ

11.07.2017, 14:32

Доим бой одамлар қандай яшашини кузатиш қизиқарли. AdMe.ru Institut Le Rosey мактабига саёҳатга чорлади. Institut Le Rosey — Швейцарияда жойлашган қадимий мактаблардан бири. Уни «қироллик...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1