АсосийДунё

Жанубий Корея Конституциявий суди 27 декабрда президент Юнга импичмент бўйича суд жараёнини бошлайди

Суд жараёнлари омма учун очиқ бўлади.

'Жанубий Корея Конституциявий суди 27 декабрда президент Юнга импичмент бўйича суд жараёнини бошлайди'ning rasmi

Конституциявий суд душанба куни президент Юн Сук Ёлга парламент импичменти эълон қилиш бўйича биринчи тайёргарлик тингловини 27 декабр куни ўтказишини маълум қилди. Бу тинглов президентга қарши импичмент бўйича суд жараёнини бошлаб беради. 

Маълумки, 14 декабр куни Корея Миллий ассамблеяси 3 декабрда қисқа муддатли ҳарбий ҳолат жорий этгани учун президент Юнга қарши импичмент эълон қилиш ҳақида талабномани қабул қилди ва президент ваколатларини тўхтатиб, унинг кейинги тақдири бўйича қарорни Конституциявий судга топширди.

Тайёргалик тингловчи, шунингдек, кейинги суд жараёнлари омма учун очиқ бўлади. Президент одатда суд мажлисларида қатнашиши шарт бўлса-да, у 27 декабр ойида бўлиб ўтадиган биринчи суд мажлисида қатнашиши шарт эмас.

Суд Юннинг импичменти бўйича суд жараёнига устувор аҳамият беришини айтди.
Конституциявий суд 180 кун ичида импичментни қўллаб-қувватлаш ва Юнни лавозимидан четлаштириш ёки уни қайта тиклаш тўғрисида қарор чиқариши мумкин.

Суд электрон қуръа орқали иш бўйича бош судяни тайинлади, бироқ бу тайинлов сир сақлашини ва бу "судлар қарори" эканлигини айтди.

Aсосан, суд конституциявий суд жараёнларида раислик қилувчи судяни ошкор қилмайди. Фақат 2016 йилда собиқ президент Пак Кин Хега нисбатан импичмент бўйича суд жараёнида бош судя исм-шарифининг ошкор этилиши истисно бўлган.

Парламент маъқуллаганидан кейин, президент вазифасини бажарувчи ва бош вазир Хан Дак Су судяларни расман тайинлайди. Миллий ассамблея йил охиригача лавозимларни эгаллаш жараёнини якунлашни режалаштираётганини айтди.

Суд тайёргарликни тугатгандан сўнг, импичмент бўйича тингловлар оммавий тарзда ўтказилади.
Aгар у тасдиқланса, Юн 2017 йилда собиқ президент Пак Кин Хедан кейин ҳокимиятдан четлатилган иккинчи президентга айланади ва бу 60 кун ичида навбатдан ташқари президентлик сайловлари ўтказилишини тақозо қилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Европа Иттифоқи Россияга қарши янги санкциялар киритишга рози бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 20:02

    Европа Иттифоқи Россияга қарши янги санкциялар киритишга рози бўлди

    Рўйхат 16 кишидан иборат бўлиб, унга асосан Россия ҳамда Грузия ва Молдова фуқаролари киритилган.

    'Россияда энг кўп маош оладиган мигрантлар рўйхати эълон қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:49

    Россияда энг кўп маош оладиган мигрантлар рўйхати эълон қилинди

    Меҳнат вазирлиги чет элликларни ёллаш учун квотани 50 фоизга оширишни ҳам таклиф қилган.

    'Сурияда фуқаролар уруши бошланиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:39

    Сурияда фуқаролар уруши бошланиши мумкин

    Бу АҚШнинг Суриядаги ҳарбий мавжудлигига таҳдид солади.

    'Асад оиласининг хориждаги пул ва мулклари учун “ов” бошланади'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:55

    Асад оиласининг хориждаги пул ва мулклари учун “ов” бошланади

    Башар Асад Сурия халқига тегишли 135 миллиард долларни ўғирлаб Россияга қочиб кетганди.

    'Буюк Британия Суриянинг янги маъмурияти билан алоқа ўрнатди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:23

    Буюк Британия Суриянинг янги маъмурияти билан алоқа ўрнатди

    Буюк Британия Ташқи ишлар вазири сурияликлар учун 50 миллион фунт стерлинглик гуманитар ёрдам берилишини маълум қилди.

    'Жанубий Африка президенти Путинни G20 саммитига таклиф қилмади'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:55

    Жанубий Африка президенти Путинни G20 саммитига таклиф қилмади

    Чунки Путин Африкага келса, уни ҳибсга олиш керак бўлади.