АсосийЖамият

Олий таълим кенгаши хусусий олийгоҳларга “солиқ солмоқчи”, депутат бу бўйича бош прокурорга сўров юборди

Депутат Дилмурод Артиқов бу тўловнинг қайси асос билан жорий этилаётганини сўраб, бош прокурорга сўров юборди.

'Олий таълим кенгаши хусусий олийгоҳларга “солиқ солмоқчи”, депутат бу бўйича бош прокурорга сўров юборди'ning rasmi

O'zLiDeP депутати Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ҳамда Бош прокурорга "Депутат сўрови" юборди. 

 Депутатлик сўровига кўра, куни кеча Республика олий таълим Кенгашининг нодавлат олий таълим ташкилотлари томонидан Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасига тўлов-контракт шаклида ўқитишдан тушадиган маблағларнинг 4 фоизини ўтказиш бўйича чиқарилган баённомаси ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, тадбиркорлик фаолияти эркинлиги қонунларимизга мувофиқ кафолатланган, ҳеч бир ташкилот қонунга асосланмай туриб, тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан, нодавлат олий таълим муассасаларига турли тўловлар жорий қилиш ваколатига эга эмас.

Шунингдек, мазкур ҳолат соҳага хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, олий таълим тизимини Марказий Осиёда халқаро таълим дастурларини амалга оширувчи “хаб”га айлантириш каби ислоҳотларга салбий таъсир қилиши мумкин.

Шу сабабли, депутат Д.Артиков Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ва Бош прокурордан республика олий таълим Кенгашининг нодавлат олий таълим ташкилотлари томонидан Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасига тўлов-контракт шаклида ўқитишдан тушадиган маблағларнинг 4 фоизини ўтказиш бўйича чиқарилган баённоманинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан қайта кўриб чиқиш бўйича асослантирилган тушунтириш бериш ҳамда ўз нуқтаи назарини баён этишини сўраган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '2025 йил учун Давлат бюджети тасдиқланди'ning rasmi

    Жамият 25.12.2024 22:19

    2025 йил учун Давлат бюджети тасдиқланди

    Бу ҳақдаги Қонун қабул қилинди

    'Университет мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жамият 25.12.2024 21:58

    Университет мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    Мансабдорлар 740 млн сўмлик иш ҳақини талон-торож қилган.

    '"Tashkent city” боғи ичидаги кўчалар 15 кунга ёпилди'ning rasmi

    Жамият 25.12.2024 20:47

    "Tashkent city” боғи ичидаги кўчалар 15 кунга ёпилди

    Шу муносабат билан ҳайдовчилардан ёндош кўчалардан ҳаракатланиш сўралмоқда.

    'Покистонда Ўзбекистонга виза олишга кўмаклашиш марказ очилди'ning rasmi

    Жамият 25.12.2024 20:33

    Покистонда Ўзбекистонга виза олишга кўмаклашиш марказ очилди

    Ушбу марказ нафақат виза олиш жараёнини енгиллаштиради, балки икки давлат ўртасидаги маданий ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади

    'Долларнинг расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 25.12.2024 16:36

    Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Қашқадарёда 34 та сув объектлари учун 251,82 миллиард сўм маблағ йўналтирилди'ning rasmi

    Жамият 25.12.2024 12:19

    Қашқадарёда 34 та сув объектлари учун 251,82 миллиард сўм маблағ йўналтирилди

    88,3 минг гектар майдоннинг сув таъминоти ҳамда 18,8 минг гектар майдоннинг мелиоратив ҳолати яхшиланди.