АсосийСиёсат

Абдулла Арипов Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонасига ташриф буюрди

Бош вазир қардош Озарбайжон халқига таъзия билдирди.

'Абдулла Арипов Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонасига ташриф буюрди'ning rasmi

Бугун, 27 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига ташриф буюриб, элчи Гусейн Гулиев орқали бутун қардош Озарбайжон халқига таъзия билдирди. Бу ҳақда Бош вазир Матбуот котиби хабар қилди. 

Аввалроқ, Бош вазир Озарбайжон Республикаси Бош вазири Али Асадовга Оқтау аэропорти яқинида “Azerbaijan Airlines” авиакомпаниясининг йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани ва одамлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик мактубини юборган эди.

    Бошқа янгиликлар