Эндиликда фуқароларни (чақирилувчи ва ҳарбий хизматга мажбурлар) мудофаа ишлари органларига чақируви my.gov.uz мобил иловаси орқали электрон шаклда хабардор қилиш йўли билан амалга оширилади.
Бунда электрон чақирув хабарномасини олиш учун my.gov.uz мобил иловаси фойдаланувчиси сифатида рўйхатдан ўтиш талаб этилади. Электрон чақирув хабарномаси мобил илованинг хабарномалар бўлимида акс эттирилади.
Эслатма: Мазкур тартиб амалдаги қоғоз шаклдаги чақирув қоғозини бериш тартибини бекор қилмаган ҳолда Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда синов тарзида йўлга қўйилди.
MyGov мобил иловасини юклаб олинг: Google Play ва AppStore.