АсосийСИËСАТ

Мирзиёев Тбилисида Грузия қаҳрамонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Маросим давомида ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Грузия давлат мадҳиялари янгради.

'Мирзиёев Тбилисида Грузия қаҳрамонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Грузияга давлат ташрифи доирасида бугун, 3 июль куни Тбилиси шаҳридаги Қаҳрамонлар майдонига ташриф буюрди.

Тантанали маросимда давлат раҳбари шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Президент Мирзиёев Грузия мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги йўлида ҳалок бўлган қаҳрамонлар хотирасига эҳтиром рамзи сифатида ёдгорлик пойига гулчамбар қўйди.

Маросим давомида ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Грузия давлат мадҳиялари янгради.

Мазкур тадбир Президент Шавкат Мирзиёевнинг Грузияга амалга ошираётган давлат ташрифи дастуридан ўрин олган расмий маросимлардан бири бўлди.

    Бошқа янгиликлар