14 мингдан ортиқ таълим муассасаларининг 110 452 нафар аёл ходимларини ўзида қамраб олган ушбу мусобақанинг Республика босқичи айни кунларда Наманган шаҳрида ўтказилмоқда.
Унда барча ҳудудларда ғолибликни қўлга киритган 14 та жамоадан 112 нафар аёл ўқитувчилар иштирок этмоқда.
Мусобақанинг республика босқичида:
1-ўрин ғолибларига 150 млн сўм
2-ўрин ғолибларига 100 млн сўм
3-ўрин ғолибларига 70 млн сўм пул мукофоти топширилади.
Шунингдек, барча ғолибларнинг ҳар бирига Damas автомобиллари топширилади.
Биринчи марта устозлар иштирокида волейбол бўйича республика мусобақаси ташкил этилди
Мамлакатимизда илк бор педагог хотин қизлар ўртасида волейбол бўйича “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақаси бўлиб ўтмоқда.






