АсосийЖамият

Экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ЖСТ битимларига мувофиқлаштирилди

Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилиб, баъзилари ўз кучини йўқотди.

'Экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ЖСТ битимларига мувофиқлаштирилди'ning rasmi

“Экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-228-сон, 27.12.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар берди.

Унга кўра, Президентининг айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди:

  • экспортни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш;
  • экспорт қилувчиларнинг автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида экспортга ташиш харажатларини компенсация қилиш амалиётини бекор қилиш.

 Бунда экспорт қилувчи ташкилотларнинг 2024 йил 31 декабргача амалга оширилган экспорти учун 2025 йил 1 февралга қадар белгиланган тартибда субсидия ва компенсациялар тақдим этилади.

Фармон 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

    Бошқа янгиликлар