АсосийЖамият

Электр истеъмоли 200 киловаттдан ошса, энди 900 сўм ўрнига 540 сўмдан тўланадими?

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга ойдинлик киритилди.

'Электр истеъмоли 200 киловаттдан ошса, энди 900 сўм ўрнига 540 сўмдан тўланадими?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Электр энергияси истеъмоли 200 киловатдан ошса, ҳар бир киловатт учун 900 сўм эмас, 540 сўмдан тўланади” мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда. 

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мазкур хабар мутлақо асоссиз эканлигини маълум қилди.

Хабарларда "Ҳисоб-китоб даврида истеъмолчилар томонидан (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси истеъмоли шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг икки баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади" дейилган. 

Маълум бўлишича, ҳукуматнинг тегишли қарорига асосан бу тартиб  фақатгина юридик шахслар учун амал қилади. 

"Ижтимоий тармоқдаги турли хил каналлар админлари ва эгаларидан бундай асоссиз хабарларни тарқатмасликни сўраб қоламиз", - дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар