АсосийДунё

Қозоғистонда 40 га яқин автомобиль тўқнашди (видео)

Жабрланганлар ва қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

'Қозоғистонда 40 га яқин автомобиль тўқнашди (видео)'ning rasmi

Қозоғистоннинг Оқмўла вилояти Остона—Шучинский трассада ноқулай об-ҳаво туфайли 40 га яқин автомобиль тўқнашди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.

Вилоят ИИБга кўра, ҳодиса соат 13:30 ларда Биржансал туманининг Кўгам ва Қаратал қишлоғи ўртасида юз берган. Об-ҳаво шароити ёмонлашгани (бўрон, кўриш чеклангани) сабабли 40 га яқин автомашина тўқнашган. Жабрланганлар ва қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

https://t.me/darakchilive/18082

Воқеа жойида полиция ва фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари ишламоқда. Автомобильларни эвакуация қилиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ фавқулодда хизматлар ҳудудда об-ҳаво шароити ёмонлашиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Шу муносабат билан барча ҳайдовчиларга, айниқса, шаҳар ташқарисидаги автомобиль йўлларида ҳаракатланмаслик тавсия этилган.

Ҳайдовчиларни об-ҳаво шароитларини инобатга олишга, йўлларда ўта эҳтиёткор бўлишга ва вазият яхшиланмагунча ушбу йўналишда ҳаракатланмасликка чақирамиз, дейилади ИИБ хабарида.

    Бошқа янгиликлар