Бугун, 5 январь куни Навоий вилояти Кармана туманидаги Навоий ИЭСнинг 12-трансформаторида ёнғин содир бўлди.
Ёнғинни ўчиришга ҳудудий ФВБдан 8 та ёнғин-қутқарув бригадаси жалб этилган ва ёнғин 15:30 да тўлиқ ўчирилган.
“Ёнғин оқибатида тўхтатилган энергоблок ўрни захира қувватлари ҳисобидан таъминланган. Истеъмолчиларга электр энергияси барқарор тарзда етказиб берилмоқда. Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Айни пайтда станция барқарор ишламоқда.
Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда”, – дейилади расмий маълумотда.
Жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.