АсосийДунё

Хитойда эпидемия кузатилмоқда

14 ёшгача бўлган болаларда вирус билан касалланиш кўпайган.

'Хитойда эпидемия кузатилмоқда'ning rasmi

Хитойда инсон метапневмовируси (HMPV) эпидемияси кузатилмоқда. Бу ҳақида Хитой Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш бошқармаси хабар берди, дея ёзмоқда "Zamon.uz". 

Қайд этилишича, 23-29 декабрь кунлари бутун мамлакат бўйлаб шифохоналардаги беморлардан олинган нафас олиш йўллари намуналари таҳлили натижаларига кўра шундай хулосага келинган. Қайд этилишича, Хитойда ўткир респиратор инфекциялар, жумладан грипп, одам метапневмовируси ва риновирус фаол тарқалмоқда.

14 ёшгача бўлган болалар орасида метапневмовирус билан касалланиш кўпаймоқда. Маълумотларга кўра, Хитойнинг шимолий ҳудудларида касалланиш кўрсаткичлари сезиларли даражада юқори.

Шифокорларнинг таъкидлашича, метапневмовирус инфекцияси, юқори ва пастки нафас йўлларининг шикастланиши билан бирга кечади. Одатда бурун оқиши, йўтал ва иситма белгилари билан ўткир респираторли инфекция шаклида пайдо бўлади. Метапневмовирус болаларда ва иммунитети заифлашган инсонларда бронхитни келтириб чиқаради.

Маълумот учун, метапневмовирус (HMPV) янги турдаги вирус эмас, бироқ Хитойнинг шимолида 14 ёшгача бўлган болалар орасида касалланиш ҳолатлари кўпайгани сабабли эътибор қозонди.

Метапневмовирус биринчи марта 2001 йилда аниқланган бўлиб, ҳаво-томчи ёки ифлосланган юзалар билан алоқа орқали тарқалади. Ушбу вирус билан касалланиш ҳолатлари Хитойдан бошқа мамлакатларда ҳам қайд этилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳиндистонда чақалоқлар метапневмовирус билан касалланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:17

    Ҳиндистонда чақалоқлар метапневмовирус билан касалланди

    Беморларнинг бирортаси ҳам мамлакатдан ташқарига саёҳат қилмаган.

    'АҚШ Конгресси Трампнинг президентлик сайловидаги ғалабасини расман тасдиқлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:31

    'Тибетда 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:13

    Тибетда 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди

    Айни пайтга қадар қурбонлар сони 50 нафардан ортди.

    'Жанубий Корея полицияси президентни ҳибсга олишдан бош тортди'ning rasmi

    Дунё 06.01.2025 22:50

    Жанубий Корея полицияси президентни ҳибсга олишдан бош тортди

    Коррупцияга қарши тергов бошқармасининг Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш ордерининг амал қилиш муддати бугун тугади.

    'Хитой ва АҚШ муносабатларида кенг кўламли инқироз ва можаро таҳдиди пайдо бўлиши мумкин'ning rasmi

    Дунё 06.01.2025 20:15

    Хитой ва АҚШ муносабатларида кенг кўламли инқироз ва можаро таҳдиди пайдо бўлиши мумкин

    Бу ҳақда Россия Фанлар Академиясининг Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти ҳисоботида маълум қилинган.

    'Исроил Бразилияда терговга тортилган собиқ аскарини қочиб кетишига ёрдам берди'ning rasmi

    Дунё 06.01.2025 20:12

    Исроил Бразилияда терговга тортилган собиқ аскарини қочиб кетишига ёрдам берди

    Маълумотларга кщра, Исроил ҳукумати Бразилияда уруш жиноятлари учун терговга тортилган собиқ ЦАХАЛ аскарига қочишга ёрдам берган.