АсосийЖамият

Автобусларда нақд пул қабул қилинмаслигини тушунтирувчи махсус гуруҳ иш бошлади

Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" хабар берди.

'Автобусларда нақд пул қабул қилинмаслигини тушунтирувчи махсус гуруҳ иш бошлади'ning rasmi

2025 йил 1 январдан бошлаб автобусларда нақд пул қабул қилиш чекланганлиги ва бу жараён қандай тартибда амалга оширилишини йўловчиларга яқиндан тушунтириш мақсадида, назоратчилардан иборат махсус ишчи гуруҳ ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Шу муносабат билан, 4 январь куни "Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш" давлат муассасаси "Назоратчилар гуруҳи" ходимлари ва Транспорт назорати инспекцияси инспекторларига, жамоат транспортида тўловларни амалга оширилганлигини назорат қилиш ва йўловчиларга тушунтириш-тарғибот ишларини ўтказиш бўйича махсус йўриқнома ўтказилди.

    Бошқа янгиликлар