Air Serbia Белграддан Сочи ва Қозонга парвозларни март ойининг охиригача бекор қилди.
Парвозлар бекор қилингани ҳақида авиакомпания расмий баёнот бермаган, бироқ парвозлар жадвалидаги ўзгаришлар буни кўрсатиб турибди. Air Serbia Москва ва Санкт-Петербургга эса парвозларни давом эттиради.
Айни пайтда қатор авиакомпаниялар Грознийга йўналган Azerbaijan Airlines самолёти ҳалокатидан сўнг Россияга рейсларни бекор қилмоқда.