АсосийДунё

Хитой ҳукумати метапневмовирусини Трампга босим ўтказиш учун атайлаб чиқарган бўлиши мумкин – Россия ОАВ

Айни пайтда дунёнинг кўплаб давлатларида, жумладан Қозоғистон ва Ўзбекистонда ҳам ушбу вирусни юқтириш ҳолатлари қайд этилмоқда.

'Хитой ҳукумати метапневмовирусини Трампга босим ўтказиш учун атайлаб чиқарган бўлиши мумкин – Россия ОАВ'ning rasmi

Хабар қилинганидек, Хитойда одамдан одамга юқувчи янги хавфли касаллик – метапневмовирус қайд этилди. Мазкур вирус ўта юқумли бўлиб, ўлимга олиб бориш даражаси 43 фоизга етиши мумкинлиги айтилмоқда. Айни пайтда дунёнинг кўплаб давлатларида, жумладан Қозоғистон ва Ўзбекистонда ҳам ушбу вирусни юқтириш ҳолатлари қайд этилмоқда.

COVID-19 тарқалган пайтда кузатилганидек, ушбу хасталик атрофида ҳам турли тахминлар ва конспирологик назариялар урчий бошлади. Хусусан, Россия ОАВларида метапневмовирус Хитой ҳукумати томонидан атайлаб тарқатилган бўлиши мумкинлиги таъкидланяпти.

Жумладан, россиялик сиёсатшунос Максим Жаровнинг ишонишича, Хитой грипп ва COVID-19 ўрталиғидаги таъсир кучига эга вирусни тарқатиб, АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампга “руҳий ҳужум” қиляпти. Бундай қадам Трампнинг Хитойга қарши эҳтимолий “савдо уруши” режаларини  бартараф этиши ёки ҳеч қурса жиловлаб туриши мумкин.

Россиянинг Ruptly  – “Биринчи Россия Видеоагентлиги” ёзишича, ХХР раиси Си Цзиньпин Трапм билан муносабатларни мафия отаси “Дон Корлеоне” услубида қуришга уриняпти. “У Трамп билан бевосита тўқнаш келмайди, бироқ турли таъсир дастакларидан фойдаланган ҳолда АҚШ президентидан тез ва қақшатчиқ ўч олади”, дейилади ОАВдаги хабарларда.

Таъкидлаш жоиз, расмий Пекин Трапм инаугурациюсига таклифни рад этиб, маросимда иштирок этмаслигини билдирган.

    Бошқа янгиликлар