АсосийЖамият

Бугун куннинг иккинчи ярмида қатор ҳудудларда ёмғир ва қор ёғади

Республикада ҳарорат пасаяди.

'Бугун куннинг иккинчи ярмида қатор ҳудудларда ёмғир ва қор ёғади'ning rasmi

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-8° илиқ, шимолда 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Пойтахтда куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.  Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 6-8° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар