АсосийЖамият

Автобусларда йўл кирани нақд пулда тўлаганлар жаримага тортилиши ҳақидаги хабарлар асоссиз — Транспорт вазирлиги

Тошкент шаҳрида 1 январдан бошлаб, автобусларда нақд пул қабул қилиш амалиёти тўхтатилган.

'Автобусларда йўл кирани нақд пулда тўлаганлар жаримага тортилиши ҳақидаги хабарлар асоссиз — Транспорт вазирлиги'ning rasmi

Аввал хабар қилингандек, Тошкент шаҳрида 2025 йил 1 январдан бошлаб, автобусларда нақд пул қабул қилиш амалиёти тўхтатилди. 

 Сал аввал Тошкент шаҳар автобус йўналишларида нақд пулда тўлов қилган йўловчилар жаримага тортилиши тўғрисида хабарлар тарқалди. Транспорт вазирлиги хабарига кўра, ушбу маълумотлар асоссиз.

 "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 144-моддасида йўловчининг троллейбусда, трамвайда, шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусда чиптасиз юриши — БҲМнинг ўндан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

 Ўз вақтингизни ва маблағингизни тежаш учун автобусларда йўл ҳақини 1700 сўм эвазига электрон тўлов турлари, яъни:

Банк карталари,

Мобил иловалар ҳамда

АТТО транспорт ва виртуал карталари орқали амалга оширишингизни тавсия қиламиз", - дейилади хабарда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Яйловлардан оқилона фойдаланиш тадбирлари белгиланди'ning rasmi

    Жамият 08.01.2025 22:24

    Яйловлардан оқилона фойдаланиш тадбирлари белгиланди

    Ҳукумат қарори билан махсус низом тасдиқланди.

    '2025 йилги Давлат дастури лойиҳаси муҳокамага қўйилди'ning rasmi

    Жамият 08.01.2025 21:28

    2025 йилги Давлат дастури лойиҳаси муҳокамага қўйилди

    Лойиҳа 2025 йил 22 январга қадар кенг жамоатчилик ва экспертлик муҳокамаларидан ўтказилади.

    'Ўзбекистонда таъқиқланган интернет материаллари рўйхати эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 08.01.2025 17:21

    Ўзбекистонда таъқиқланган интернет материаллари рўйхати эълон қилинди

    Олий суд томонидан Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар рўйхати тасдиқланди.

    'Пенсияга тайёргарлик қандай амалга оширилади?'ning rasmi

    Жамият 08.01.2025 17:05

    Пенсияга тайёргарлик қандай амалга оширилади?

    Пенсия жамғармаси бўлажак пенсионерларга тавсиялар берди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилишда давом этмоқда'ning rasmi

    Жамият 08.01.2025 16:00

    Долларнинг расмий курси кўтарилишда давом этмоқда

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Тошкент вилоятида февралдан иссиқ сув ва иситиш таъминоти нархи оширилади'ning rasmi

    Жамият 08.01.2025 13:04

    Тошкент вилоятида февралдан иссиқ сув ва иситиш таъминоти нархи оширилади

    Иссиқлик ва иссиқ сув тарифларини 2025 йил давомида 2 маротаба ошириш кўзда тутилганди.