АсосийЖамият

Вашингтонда Ҳусайн Бойқаронинг нодир миниатюраси топилди

Миниатюра ҳукмдорга тож кийдириш жараёнини тасвирлайди.

'Вашингтонда Ҳусайн Бойқаронинг нодир миниатюраси топилди'ning rasmi

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш ва оммалаштириш йўналишидаги изланишлар натижасида Султон Ҳусайн Бойқаронинг сурати акс этган яна бир миниатюра аниқланди. Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази ахборот хизмати хабар берди.

Бу асар айни пайтда АҚШнинг Вашингтон шаҳридаги Осиё санъати Миллий музейида сақланмоқда. Миниатюра шартли равишда "Ҳусайн Бойқаронинг тож кийиш маросими" деб номланиб, у 1469 йилда рассом Мансур Мусаввир томонидан чизилгани тахмин қилинмоқда.  

Ҳусайн Бойқаронинг ҳукмдорлик даврида илм-фан, адабиёт, мусиқа ва тасвирий санъатнинг ривожи алоҳида аҳамият касб этган. Унинг даврида Мирак Наққош, Камолиддин Беҳзод каби усталар ўз асарлари билан танилган. Ҳусайн Бойқаро шахсига нисбатан ҳурмат туфайли унинг суратлари ва портретлари кўплаб асарларда акс эттирилган.  

Мазкур миниатюра ҳукмдорга тож кийдириш жараёнини тасвирлайди. Унда Султон Ҳусайн Бойқаронинг ёшлигидаги қиёфаси, сарой аъёнлари, шоир ва алломалар, жумладан, Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий ҳам тасвирланган. Ҳусайн Бойқаронинг маданий ҳомий сифатидаги ролини таъкидловчи ушбу асар ўз даврининг барча расм-русумларига мувофиқ ишланган.  

Миниатюрада ҳукмдор шоҳсупада ўтирган ҳолда кўрсатилган бўлиб, унинг чап томонида шаҳзода Бадиуззамон Мирзо, ўнг томонида эса Абдурраҳмон Жомий қўлида китоб тутиб турган ҳолда акс эттирилган. Ҳукмдорга яқинда турган қора яктакли ва оқ саллали шахс Навоий бўлиши мумкин. Унинг бу ғалаба муносабати билан Самарқанддан Ҳиротга боргани ва “Ҳилолия” қасидасини ёзгани маълум.  

Ҳозирги кунда Ҳусайн Бойқаронинг турли ҳолатларини акс эттирган ўндан ортиқ миниатюралар дунёнинг турли музейларида сақланмоқда. Ушбу янги аниқланган асар эса нафақат тарихий, балки санъатшунослик аҳамиятига ҳам эга бўлиб, тадқиқотчилар томонидан чуқурроқ ўрганилиши керак. Бу асар орқали Ҳусайн Бойқаро шахсияти ва унинг маданий меросга қўшган ҳиссаси янада ёрқин намоён бўлади. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Раҳбарларнинг коррупцияга мойиллигини текшириш таклиф этилмоқда'ning rasmi

    Жамият 09.01.2025 21:56

    Раҳбарларнинг коррупцияга мойиллигини текшириш таклиф этилмоқда

    Мазкур янги тизим раҳбарлик лавозимлар учун захирада турганларга ҳам татбиқ этилиши назарда тутилмоқда.

    'Малайзиядаги қадимий қўлёзмаларнинг нусхалари Ўзбекистонга келтирилади'ning rasmi

    Жамият 09.01.2025 18:12

    Малайзиядаги қадимий қўлёзмаларнинг нусхалари Ўзбекистонга келтирилади

    Ислом тафаккури ва цивилизацияси институтида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Каромидин Гадоев ҳам иштирок этди.

    'Долларнинг расмий курси тушди'ning rasmi

    Жамият 09.01.2025 16:04

    Долларнинг расмий курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Қамчиқ довонида икки киши қор уюми остида қолиб ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият 09.01.2025 15:51

    Қамчиқ довонида икки киши қор уюми остида қолиб ҳалок бўлди

    Сайёҳ селфига тушиш учун тақиқланган ҳудудга кириб, пастга сирпаниб кетган. Унга ёрдам бермоқчи бўлган шериги билан қор уюми остида қолиб, ҳалок бўлди.

    'Меҳнати самарали деб топилган тиббиёт ходимларига устама тўланади'ning rasmi

    Жамият 09.01.2025 10:58

    Меҳнати самарали деб топилган тиббиёт ходимларига устама тўланади

    Жорий йилда шифокор қабулига навбатни тўлиқ электрон шаклга ўтказиш режалаштирилмоқда.