АсосийЖамият

"Салимбойвачча" озодликка чиқди

У суд ҳукмига кўра, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди.

'"Салимбойвачча" озодликка чиқди'ning rasmi

"Салимбойвачча" 12 январь куни жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинган. Бунга унинг соғлигидаги муаммолар сабаб бўлган. Бу ҳақда "darakchi.uz" манбаси хабар берди. 

У 2023 йилнинг декабрида Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор-профилактик тадбир давомида қўлга олинганди. Салим Абдувалиев Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-қисми (ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш) билан гумон қилинувчи тарзида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган. 

2024 йил 19 март куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида бўлиб ўтган суд ҳукми кўра, Салим Абдувалиев Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетгани сабабли жиноий жавобгарликдан озод этилиб, жиноят ишининг шу қисми Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси (айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асослар) 1-қисми 1-бандига асосан тугатилди.

Салим Абдувалиев Жиноят кодексининг 248-моддаси (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хоразмда 356,6 млн, Тошкент вилоятида 315,4 млн, Нукусда эса 170 млн сўмлик "свет" ўғирланган'ning rasmi

    Жамият 22.06.2025 22:07

    Хоразмда 356,6 млн, Тошкент вилоятида 315,4 млн, Нукусда эса 170 млн сўмлик "свет" ўғирланган

    Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

    'Тошкентда кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 22.06.2025 17:10

    Тошкентда кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин содир бўлди

    Пойтахт ФВБ ҳолат тафсилотларини очиқлади.

    'Бухоролик вояга етмаган ака-ука чет элда қаровсиз қолдирилгани аниқланди'ning rasmi

    Жамият 22.06.2025 16:15

    'Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазиятнинг шиддат билан кескинлашаётганидан чуқур хавотирда'ning rasmi

    Жамият 22.06.2025 15:07

    Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазиятнинг шиддат билан кескинлашаётганидан чуқур хавотирда

    Ўзбекистон фуқаролари Исроил ва Эронга сафар қилишдан тийилишга чақирилди.

    'Эрон ядро объектларидаги эҳтимолий ҳалокатнинг Ўзбекистонга таъсири борми?'ning rasmi

    Жамият 22.06.2025 12:52

    'Бугун ҳарорат 42 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият 22.06.2025 08:24

    Бугун ҳарорат 42 даражагача кўтарилади

    22 июнь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.