АсосийShou-biznes

Yulduz_giftbox дўкони асосчиси Юлдуз Ойхўжаева автоҳалокатга учради

8-декабрь, пайшанба куни Тошкентда йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Galendewagen ва Lacetti иштирокидаги мазкур ЙТҲнинг суратлари ижтимоий тармоқларда эълон қилинди. Маълум бўлишича, Lacetti ҳайдовчиси Yulduz_giftbox дўкони асосчиси Юлдуз Ойхўжаева бўлган. ЙТҲ содир бўлган пайтда унинг ёнида ўғли ҳам бўлган. 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларда ҳар иккала автомобилга ҳам жиддий зарар етганини кўриш мумкин. 

“Sayyod.com”нинг хабар беришича, Юлдуз Ойхўжаева ва унинг ўғли айни пайтда уйларида, уларнинг аҳволи қониқарли. ЙТҲ оқибатида Юлдузнинг ўнг оёғи синган. Ўғлига жиддий шикаст етмаган.

Бошқа янгиликлар