АсосийЖамият

Тошкентда таксичи ва унинг шериги ухлаб қолган йўловчи номига 12 млн сўм кредит олди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

'Тошкентда таксичи ва унинг шериги ухлаб қолган йўловчи номига 12 млн сўм кредит олди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда такси ҳайдовчиси мижозга сув ичириб ухлатиб қўйиб, унинг номига 12 млн сўм микрокредит расмийлаштириб олгани айтилган хабарлар тарқалди. Пойтахт ИИББ матбуот хизмати ҳолатга ойдинлик киритди.

Маълум бўлишича, таксига чиққан аёл шу куни аввалдан спиртли ичимлик таъсирида маст ҳолда бўлган. Аёл телефонини ҳайдовчига манзил геолокациясини кўриш учун ўз ихтиёри билан бериб қўйган ва ухлаб қолган. Ижтимоий тармоқларда айтилаётганидек таксичи мижозни наркотик модда қўшилган сув бериб ҳушидан айирмаган.

Автомашина ҳайдовчиси ва унинг шериги ухлаб қолган мизожнинг телефонидаги илова орқали унинг номига онлайн банкларнинг биридан 12 миллион сўм микроқарз расмийлаштирган. Пулни ўз картасига ўтказиб, банкоматдан ечиб олган.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ҳар иккала шахс ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда жабрланувчига етказилган моддий зарар қоплаб берилган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилммоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:57

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    '"Ўзбекистонга картошка импорти фақат Қозоғистонга боғланиб қолмаган"'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:26

    "Ўзбекистонга картошка импорти фақат Қозоғистонга боғланиб қолмаган"

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қозоғистон картошка экспортини чеклаши ортидан Ўзбекистонда картошка нархи ошгани юзасидан муносабат билдирди.

    'Қирғизистонда экстремистик материалларни тарғиб қилган ўзбекистонлик аёл ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:59

    Қирғизистонда экстремистик материалларни тарғиб қилган ўзбекистонлик аёл ушланди

    Ҳозирда аёл вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган, тергов давом этмоқда.

    'Фарғонада маст ҳайдовчи икки фуқарони уриб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:11

    Фарғонада маст ҳайдовчи икки фуқарони уриб кетди

    Ҳодиса оқибатида икки йўловчи ҳалок бўлган.

    'Камбағал оилалар аъзоларига БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда субсидиялар ажратилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:31

    Камбағал оилалар аъзоларига БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда субсидиялар ажратилади

    Субсидия қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун берилади

    'Тошкент аэропортида 2 нафар қизни фоҳишалик қилиш учун Туркияга юбораётган аёл қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:24

    Тошкент аэропортида 2 нафар қизни фоҳишалик қилиш учун Туркияга юбораётган аёл қўлга олинди

    25 ёшли аёл 21 ёшли қизларни алдаб Истанбулга учириб юбормоқчи бўлган.