1

Ўзбек диаспораси Россиядаги «Эшак» ресторани рекламасини ҳақоратли деб топди

ЖАМИЯТ 10.12.2016, 12:29
Теглар: Ўзбекистон, Россия
Ўзбек диаспораси Россиядаги «Эшак» ресторани рекламасини ҳақоратли деб топди

Ўзбек диаспораси Екатеринбургда очилаётган, актёр ва қизиқчи Сергей Светлаковга тегишли «Эшак» ресторани рекламасидан норози бўлди. Бу ҳақда «Урал-Ўзбекистон дўстлик жамияти» раиси Обид Туратов маълум қилди, деб ёзади “Дарё” “Znak.com” сайтига асосланиб.

Унинг сўзларига кўра, реклама плакатида шарқона либос кийиб, қўлида қозон тутган ҳолда эшакнинг ёнида ўтирган Светлаков ўзбек халқининг «салбий ва ҳақоратли» қиёфасини яратади.

Нашр таъкидлашича, Туратов Свердловская вилоятидаги инсон ҳуқуқлари бўйича вакил аппаратига ҳамда Экстремизмга қарши кураш марказига мурожаат қилган. Бундан ташқари, раис прокуратурага шикоят қилмоқчи.

«Ушбу ҳақоратли реклама олиб ташланишига эришмоқчиман. Душманлик уруғи сочилмаслиги учун. Айтайлик, халқимизнинг ёш вакиллари сархушлик ҳолатида ушбу рекламани кўриб қолиб, рестораннинг ойналарини синдирса, нима бўлади?» — дея аниқлик киритди Туратов.

«Бизда Тошкентда негадир ‘Чўчқа’ деб аталувчи рус таомлари ресторани йўқ. Чунки бу ҳам худди шундай ҳақорат бўлган бўларди!» — дея қўшимча қилди у.

Шикоятларга жавобан, ресторанни бошқарувчи Bulldozer Group компаниясининг маркетинг бўйича директори Ольга Глушкова ушбу реклама кимнингдир ҳисларини ҳақорат қилиш мақсадига эга эмаслигини таъкидлади. «Сергей Светлаков бу воқеадан жуда хафа бўлди. Бизнинг тушунишимизча, шу тариқа биз орқали ‘пиар’ қилишмоқчи. Бу воқеа тўлиғича тўқиб чиқарилган. Бизнинг ресторан ўзбек таомлари эмас, Шарқ таомларига асосланган. Ўз номимиз билан биз ҳеч кимни ҳақорат қилмаяпмиз», — деди у.

Шарҳлар

Россияда ўзбекистонлик эркак қўлга олинди

20.05.2024, 14:58

Россияда вояга етмаган болаларга нисбатан жинсий характердаги ҳаракатлар қилган 33 ёшли Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Красноярск ўлкаси ва Хакасия...
Туркманистонликларга Ўзбекистон орқали Россияга бориш тақиқланмоқда

15.05.2024, 13:53

Ўзбекистон орқали Россияга кетаётган Туркманистон фуқаролари “Тошҳовуз” назорат-ўтказиш пунктидан ҳеч қандай сабабларсиз орқага қайтарилмоқда. Бу ҳақда “Turkmen news” хабар берди.Маълум бўлишича, Туркманистон фуқароларини туркман чегарачилари...
Ўзбекистонда йил охиригача 250-300 минг киши меҳнат миграциясидан қайтиши прогноз қилиняпти

10.05.2024, 15:14

Йиғилишда кун тартибидаги иккинчи масала – барча жойларда “Сайхунобод” тажрибасини жадаллаштириш муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.Бу борада бошланган ишлар натижасида апрель...
Президент Россияга етиб борди

08.05.2024, 17:04

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москва шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. “Внуково” халқаро аэропортида давлатимиз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1