АсосийЖамият

Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилади

Университетда ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади ҳамда қабул параметрлари ва тўлов-контракт миқдори Университет томонидан белгиланади.

'Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилади'ning rasmi

“Туркий давлатлар халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-24-сон, 25.01.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар берди.

Қарорга кўра, Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилади.

Қуйидагилар Университет фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди, жумладан:

  • муҳандислик, қурилиш, логистика, ахборот технологиялари ва дастурлаш, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ҳамда иқтисодий ва ижтимоий соҳа учун халқаро стандартларга мувофиқ олий маълумотли кадрлар тайёрлаш;
  • ўқув дастурларини хорижий, шу жумладан, Туркиянинг етакчи олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда, шунингдек, қўшма таълим дастурлари асосида жорий этиш ҳамда илмий-тадқиқотлар олиб бориш.

Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятини Ўзбекистоннинг таълим соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари асосида амалга оширади.

2025/2026 ўқув йилидан Университетда таълим жараёни таълим соҳасида халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатга кирган, шунингдек, ўз йўналишида етакчи ҳисобланган Туркия Республикаси олий таълим ташкилотларининг ўқув дастурлари асосида ташкил этилади.

Университетда талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади ҳамда қабул параметрлари ва тўлов-контракт миқдори Университет томонидан белгиланади.

Университет фаолиятини йўлга қўйиш ва мувофиқлаштириш бўйича бошқарув кенгаши ташкил этилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда экологик вазият сезиларли даражада яхшиланиб боряпти'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:54

    Ўзбекистонда экологик вазият сезиларли даражада яхшиланиб боряпти

    Экология масаласи — бу фақат бугуннинг эмас, балки келажак авлод тақдирига дахлдор масала.

    'Тошентда уйи олдига автомобиль қўйганлар пул тўлайдими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:10

    Тошентда уйи олдига автомобиль қўйганлар пул тўлайдими?

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда муҳокама бўлаётган саволга жавоб берди.

    'Тошентда уйи олдига автомобиль қўйганлар пул тўлайдими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:10

    Тошентда уйи олдига автомобиль қўйганлар пул тўлайдими?

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда муҳокама бўлаётган саволга жавоб берди.

    '2026 йил 1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:56

    2026 йил 1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

    Озуқабоп ва мойли экинлар етиштирувчи хўжаликлар насослари учун электр энергияси харажатларининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қопланади.

    'Халқаро қидирувда бўлган икки нафар айбланувчи Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:40

    Халқаро қидирувда бўлган икки нафар айбланувчи Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

    Улар йирик миқдордаги фирибгарлик ҳамда одам савдоси жиноятларини содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган.

    'Нукусда тадбиркорни “чув туширмоқчи” бўлган солиқчилар қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:36

    Нукусда тадбиркорни “чув туширмоқчи” бўлган солиқчилар қўлга тушди

    Пора билан қўлга тушган солиқчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.