АсосийЖамият

Хоразмда 11-синф ўқувчиси фрилансерлик ортидан 500 доллардан зиёд даромад топаётгани маълум бўлди

Ўқувчи 9 синфдан бошлаб бир нечта соҳаларни ўрганишни бошлаган.

'Хоразмда 11-синф ўқувчиси фрилансерлик ортидан 500 доллардан зиёд даромад топаётгани маълум бўлди'ning rasmi

Урганч шаҳридаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Жавоҳир Мақсудов ўқиш билан бирга фрилансерлик ортиқдан даромад топмоқда. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги хабар қилди. 

Маълум бўлишича, Жавоҳир 15 ёшидан замонавий касбларни ўрганиш мақсадида дастурлаш, копирайтинг, график дизайн, мобилография, монтажёрлик, визуал пиар ҳамда СММ соҳаларини мукаммал ўрганишни бошлаган.

“9 ёшимда отам уйимизга ноутбук олиб келиб, уни бошдан оёқ тушуниб, компьютерда бемалол ишлайдиган бўлинг, мабодо компютер ишдан чиқиб қолса ҳам, ўзингиз таъмирлаб, барча дастурларни қандай ишлашини ўрганиб олинг, деб қўлимга топширган эдилар. Шу мендан IT соҳасини жиддий ўрганишга киришишимга туртки бўлди” — дейди ўқувчининг ўзи.

Айни вақтда Жавоҳир замонавий касбларни ўрганиш ортидан, креатив фикрлаш қобиляти, ижодий салоҳияти сабабли “KHISO” Olypiads school, "Урганч соҳил бўйи уйлари" қурилиш компанияси, “Unify” ўқув маркази ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг Хоразм вилояти бошқармасида фрилансер сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Жавоҳир IELTSдан 6,5 балл олган ва   Wестминстер Халқаро Университига ўқишга кириш учун тайёргарлик кўрмоқда. 

    Бошқа янгиликлар