АсосийЖамият

Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти ўзгарди

Ушбу лавозимга Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Қурбонов сайланди.

'Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти ўзгарди'ning rasmi

Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига Ассоциация аъзолари томонидан келиб тушган номзодлар Сайлов қўмитаси аъзолари иштирокида Ассоциация Сайлов кодекси ва Уставига асосан мувофиқлик текширувидан ўтказилди.

Ассоциация Уставининг 30-моддаси 4-бандига биноан делегатлар томонидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига Баҳодир Қурбонов номзоди илгари сурилди.  

Ассоциация Устави ва Сайлов кодексига асосан Баҳодир Низомович Қурбонов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига сайланди

    Бошқа янгиликлар