АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Ўмон Султонлиги ташқи ишлар вазири Бадр бин Ҳамад ал-Бусаидийни қабул қилди

Ўзбекистон-Ўмон инвестиция компанияси портфелини янги кооперация лойиҳалари ҳисобига кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

'Шавкат Мирзиёев Ўмон Султонлиги ташқи ишлар вазири Бадр бин Ҳамад ал-Бусаидийни қабул қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни Ўмон Султонлиги ташқи ишлар вазири Бадр бин Ҳамад ал-Бусаидийни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Суҳбат аввалида вазир давлатимиз раҳбарига Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саиднинг самимий саломи ва мактубини етказди.

Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, энг аввало, савдо-иқтисодий ва инвестиция-молиявий соҳалардаги шериклик салоҳиятини рўёбга чиқариш масалалари кўриб чиқилди.

Идоралараро ва ишбилармонлик алоқалари фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми, қўшма корхоналар сони ортмоқда, икки мамлакат етакчи компаниялари иштирокидаги бизнес тадбирлари мунтазам ўтказилмоқда.

Ўзбекистон-Ўмон инвестиция компанияси портфелини янги кооперация лойиҳалари ҳисобига кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Жорий йил апрель ойида Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва қўшма бизнес форуми ўтказилади.

Бундан ташқари, парламентлараро алоқаларни, маданий-гуманитар алмашинувни ривожлантириш, тўғридан-тўғри авиақатновни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

Минтақавий кун тартиби, шу жумладан жорий йил май ойида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган "Марказий Осиё - Кўрфаз давлатлари" мулоқотининг иккинчи саммитига тайёргарлик юзасидан фикр алмашилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Ўмон Султонлиги ташқи ишлар вазирини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат 24.02.2025 18:14

    Президент Ўмон Султонлиги ташқи ишлар вазирини қабул қилди

    Мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестиция-молиявий соҳалардаги шериклик салоҳиятини рўёбга чиқариш масалалари кўриб чиқилди.

    'Ўзбекистон Суринам билан дипломатик муносабатлар ўрнатди'ning rasmi

    Сиёсат 22.02.2025 13:24

    Ўзбекистон Суринам билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

    Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни давлатларнинг БМТдаги доимий вакиллари имзолади.

    'Бахтиёр Саидов АҚШ Давлат котиби билан суҳбатлашди'ning rasmi

    Сиёсат 21.02.2025 21:17

    Бахтиёр Саидов АҚШ Давлат котиби билан суҳбатлашди

    Суҳбат давомида икки ва кўп томонлама мавзулар муҳокама қилинган ва давлатлар ўртасидаги шерикликни кенгайтириш бўйича келишиб олинган.

    'Ўзбекистонда ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича янги бўлинмалар ташкил этилади'ning rasmi

    Сиёсат 21.02.2025 15:48

    Ўзбекистонда ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича янги бўлинмалар ташкил этилади

    Хавфсизлик ва мудофаани мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

    'Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

    Сиёсат 21.02.2025 15:04

    Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

    Мулоқотда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

    'Ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш бўйича қонун маъқулланди'ning rasmi

    Сиёсат 20.02.2025 14:40

    Ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш бўйича қонун маъқулланди

    Жисмоний шахсларнинг ўз номига кредит олишни тўхтатиб қўйиш амалиёти бепул бўлади.