Германияда афғонистонлик муҳожир одамлар устига машина ҳайдади
Мюнхен шаҳрида автомобил одамлар гуруҳига урилиб, камида 27 киши жабрланди:
Мюнхен шаҳрида Mini Cooper автомобили одамлар гуруҳига урилиб, камида 27 киши жароҳат олди. Икки нафар жабрланувчи жуда оғир аҳволда, бир бола ҳаёти учун хавф остида қолмоқда. Ҳайдовчи – 24 ёшли афғонлик муҳожир – полиция томонидан ҳибсга олинди.
Илк тафсилотлар
Полиция маълумотига кўра, афғонистонлик ҳайдовчи аввал гиёҳванд моддалар ва ўғирлик билан боғлиқ жиноятлар учун полиция базасида рўйхатда турган муҳожир бўлган.
Бавария бош вазири Маркус Зёдер (58, CSU) ҳодиса ҳақида шундай деди: "Бу – дастлабки тахминларимизга кўра террорчилик ҳодисаси. Бу ҳужум Германияда нимадир ўзгаришлар қилиш кераклигини кўрсатади – ва бу тезда амалга оширилиши лозим!". У шунингдек, “январда Ашхаффенбургдаги воқеа юз берганди ва энди Мюнхендаги ҳодиса – бу жуда оғриқли. Бас, бунга чек қўйиш керак” деган.
Ҳайдовчи ҳодисадан олдин тезликни оширганми?
Маълумотларга кўра, соат 10:30 атрофида Mini Cooper ҳайдовчиси газни босиб, Сейдлштрассе кўчасидаги 1000дан ортиқ намойишчилар гуруҳи устига ҳайдаган.
Бир намойишчи Bayerischer Rundfunk телеканалига шундай дея интервью берди: "Мен намойишчилар орасида эдим ва бир одамнинг машина остида қолганини кўрдим. Автомобил эшигини очмоқчи бўлдим, аммо у қулфланган эди".
Шундан сўнг полиция воқеа жойига етиб келиб, автомобилнинг ойнасига ўқ узди. Полиция раҳбарининг матбуот анжуманида айтишича, "Автомобиль орқадан йиғилишга яқинлашиб, тўғри одамлар устидан босиб ўтган. Полиция унга ўқ узган".
Воқега гувоҳ бўлган шахслардан бирининг айтишича, «Mini” автомобили унинг кўз ўнгида бир аёл ва болани уриб юборган. Она ва бола автомобил остида қолиб кетган.
Мюнхен шаҳар мэри Дитер Райтер (BILD нашрига шундай баёнот берди:
"Полиция раҳбари мени ҳозиргина хабардор қилди: автомобил одамлар гуруҳига урилиб, кўплаб жабрланганлар бор, улар орасида болалар ҳам бор. Бу ҳолат мени қаттиқ тўлқинлантирди. Қалбим жабрланганлар билан".
Абдуллоҳ Саййид